Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Озарбайжонга келди
17.05.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Боку шаҳрига келди.
Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 18 май куни бўлиб ўтади. Дастурга мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси тадбирларида, шу жумладан, Етакчилар саммитида иштирок этади.


