icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

29.10.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 29 октябрь куни ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида камбағаллик даражаси 2021 йилдаги 17 фоиздан 6,8 фоизга, кам таъминланган оила сифатида нафақа олувчилар сони эса 14 фоиздан 6,1 фоизга камайди.

Шу билан бирга, бугунги кунда аҳолини оғир ҳаётий вазиятларда даромадсиз қолиши ва камбағалликка тушишининг олдини олиш масалалари давлатимизнинг доимий эътиборида.

Тақдимотда бу борадаги долзарб масалалар кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, хусусий секторда банд бўлган аҳолининг барчасига ҳам ҳомиладорлик, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва ишдан бўшаш бўйича нафақалар тўлаб берилмаяпти. Бу ҳолатни тўловлар кўп ҳолларда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархининг ошишига олиб келаётгани ва рақобатбардошликка таъсир кўрсатаётгани, иш берувчилар нафақаларни тўлашга ортиқча юкланма сифатида қараётгани сабабли тадбиркорлар учун ушбу тизим жозибадор эмаслиги билан изоҳлаш мумкин. 

Қолаверса, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ижтимоий таъминотнинг минимал нормалари тўғрисида”ги ва “Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги конвенцияларига мувофиқ, туғиш ва касаллик бўйича нафақалар ижтимоий суғурта механизмлари орқали тўланиши белгиланган.

Тақдимотда аҳолини ижтимоий нафақалар билан қамровини ошириш ҳамда миллий ижтимоий суғурта тизимини халқаро ҳужжатларга уйғунлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган таклифлар кўрилди.

Расмий банд бўлган барча шахсларга нафақалар босқичма-босқич Ижтимоий ҳимоя жамғармаси томонидан тўланиши йўлга қўйилади. 2026 йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси, 2026 йил иккинчи ярмидан эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлаб борилади.

Янги тизимнинг асосий мақсади аёллар ва ишчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш билан бирга расмий меҳнат муносабатларини рағбатлантириш экани таъкидланди.

Президентимиз таклифларни маъқуллаб, ижтимоий суғурта соҳасини рақамлаштириш, тизим шаффоф ишлаши, нафақалар проактив равишда тайинланиб, тўлаб борилишини таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo