icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти АҚШ билан парламентлараро мулоқотни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

24.09.2025

БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни ўзи учун ажратилган қароргоҳда АҚШ Конгресси аъзоси, Вакиллар палатасидаги "Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус" раиси Трент Келли ва Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Бобби Жинни қабул қилди.

Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, шу жумладан парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Парламентлараро мулоқот ва алмашинувлар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Конгресс Сенати ва Вакиллар палатаси аъзолари Ўзбекистонга мунтазам ташриф буюрмоқда. "Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус" фаол ишламоқда, унинг таркиби кенгаймоқда. Конгрессда ҳар йили икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган Ўзбекистон кунлари ўтказиб келинмоқда.

АҚШнинг Миссисипи штати билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларга юксак баҳо берилди.

Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишда Конгресснинг қўллаб-қувватлови муҳим экани таъкидланди.

Суҳбат якунида яқинда Конгресс делегацияси ва Миссисипи штати ишбилармонларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo