icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Навоий вилоятидаги улкан имкониятлар кўрсатиб ўтилди

07.08.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 7 август куни Навоий вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Навоий вилояти ерости бойликлари, саноати ва қишлоқ хўжалиги бўйича улкан салоҳиятли ҳудуд. Буларнинг негизида сўнгги саккиз йилда 8 миллиард долларлик 7 мингдан зиёд лойиҳа амалга оширилиб, 73 мингта иш ўрни яратилган. Тадбиркорлар сони 10 мингтадан 30 мингтага кўпайган.

Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги “Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имкониятларни янада оширди.

Бу йил 6 ойда инвестиция ҳажми 643 миллион долларга етди, экспорт 635 миллион доллардан ошди. 550 миллион долларлик янги қувватлар, 1 минг 140 та савдо ва сервис мажмуалари ишга туширилди.

Лекин ҳали фойдаланилмаган манбалар жуда кўп. Давлатимиз раҳбари Навоий вилоятида йирик саноат тармоқларидан ташқари яйловларни ўзлаштириш, чорвачиликни ривожлантириш, хизмат турларини кўпайтириш бўйича имкониятлар бепоён эканини таъкидлади.

Хусусан, мамлакатимиздаги қазилма бойликларининг 20 фоизи, яйловларнинг 43 фоизи шу ҳудудда жойлашган. Йирик корхоналар ва қулай инфратузилма кўплаб ёндош тармоқларда талаб яратган.

Жойлардаги имкониятларни юзага чиқариш учун Навоий вилоятида ҳам “Ислоҳотлар штаби” тузилди. Йиғилишда тадбиркорларнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилган янги лойиҳалар тақдимот қилинди.

Жумладан, Ғозғон шаҳри, Нурота, Хатирчи, Навбаҳор ва Учқудуқ туманларидаги 8 та конга инвесторлар 566 миллион доллар сармоя киритишга тайёрлигини билдирган. Бунинг натижасида саноат ҳажми 2,5 триллион сўмга, экспорт 100 миллион долларга кўпаяди.

Масалан, Нурота туманида 750 миллион куб метр гранит тошлари захираси бор. Уни қайта ишлаш учун 50 гектар майдонда саноат зонаси ташкил этиш таклиф қилинди.

Шу тумандаги 10 та маҳаллада 5 мингдан зиёд хотин-қиз каштачилик билан шуғулланиб, даромад топмоқда. Энди буни кенгайтириб, 28 та маҳаллада Каштачилик марказлари очиш режалаштирилган.

Эҳтиёжманд оилаларни қуёш панеллари ва кўчма дўконлар билан таъминлаб, камбағалликдан чиқариш кўзда тутилган.

Вилоятдаги 3 миллион гектар яйлов қишлоқ хўжалиги учун катта имконият. Масалан, қизилтепалик тадбиркор минг гектар яйловда ёмғирлатиб ва томчилаб суғориш технологиясини қўллаб, экспортбоп экинлар етиштирмоқда. Энди чорвачиликни йўлга қўйиб, сутни қайта ишлаш ташаббусини билдирган.

Умуман, вилоятда 1 миллиард 600 миллион долларлик қўшимча лойиҳалар шакллантирилган. Уларнинг натижасида яна 10 минг иш ўрни, бюджетга 1 триллион сўм тушум ва 238 миллион долларлик экспорт имконияти пайдо бўлади.

Давлатимиз раҳбари лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди.

Йирик ва кичик корхоналар ўртасида кооперация йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Тадбиркорларни корхоналарга боғлаб, кафолатли буюртмани йўлга қўйиб, кичик бизнеснинг вилоятдаги улушини ошириш вазифаси қўйилди.

Яйловларга сув чиқаришга кўмаклашиб, улардан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш зарурлиги қайд этилди.

Навоий вилоятида ўртача иш ҳақи бошқа ҳудудлардан 1,5 баробар юқорилиги савдо ва сервисга талабни ҳам, таклифни ҳам рағбатлантиради. Шунга муносиб, истироҳат боғлари ва дам олиш масканлари ташкил этиш, туристларни кўпайтириш, хизматлар ҳажмини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo