icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Андижондаги янги лойиҳалар тақдимот қилинди

28.07.2025

Давлатимиз раҳбарига 28 июль куни Андижон вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилди.

Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 18 ноябрдаги қарори билан Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари белгиланган эди. Жумладан, бу йил 3,1 миллиард доллар инвестиция олиб келиш, 1,5 миллиард доллар экспорт қилиш, 305 минг одамнинг бандлигини таъминлаш, 32 мингдан зиёд оилани камбағалликдан чиқариш кўзда тутилган.

Вилоятда йил бошидан буён 1 миллиард долларлик янги қувватлар, 344 та савдо ва сервис мажмуаси ишга тушган. Яна 2,5 миллиард долларлик лойиҳалар бошланган. Ўтган 6 ойда 850 миллион доллар инвестиция жалб этилиб, экспорт 465 миллион долларни ташкил этган.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил апрелда вилоятга ташрифи ҳамда унда белгиланган вазифалар ҳудуд ривожига қўшимча туртки берди. Яқинда илмий экспертлар, фаол тадбиркорлар иштирокида “Ислоҳотлар штаби” тузилди. Улар томонидан иқтисодий-ижтимоий соҳаларга оид янги таклифлар ишлаб чиқилган.

Тақдимотда мутасаддилар уларнинг асослари ва самарадорлиги бўйича ахборот берди.

Масалан, 40 миллион доллар сармоя эвазига Германия, Туркия ва Япониядан робот-технология олиб келиб, инновацион клиника барпо этиш режалаштирилган. Ёки элчилар ёрдами билан агрокластер ташкил қилишга Италиядан 20 миллион евро, замонавий агрологистика мажмуаси қуришга Германиядан 25 миллион евро жалб этилиши мўлжалланган. Хонобод шаҳри, Хўжаобод ва Булоқбошида туристик масканлар ташкил қилиш бўйича 30 дан зиёд ташаббуслар билдирилган.

Умуман айтганда, 1 миллиард 100 миллион долларлик қўшимча лойиҳалар шакллантирилган. Уларнинг натижасида 22 минг иш ўрни, қўшимча 200 миллион долларлик экспорт имконияти очилади.

Давлатимиз раҳбари вилоятдаги ҳар бир шаҳар ва туманга алоҳида ёндашиб, янгича ишлаш, янги лойиҳаларни инвестицияси кам ҳудудларга жойлаштириш зарурлигини таъкидлади. Ишсиз ва эҳтиёжманд оилаларни ўқитиб, ишга жойлаштириш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo