icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Хорижий етакчилар ва ҳамкорларнинг самимий қутловлари

24.07.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар раҳбарлари, таниқли жамоат, дин ва спорт арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.

Мактубларда Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида аҳоли фаровонлигини ошириш, мамлакат барқарорлиги ва изчил тараққиётини таъминлаш, унинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган ортга қайтмас сиёсий ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар дастурини самарали амалга ошириш борасида эришилган юксак натижалар қайд этилган.

Президентимизга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

 

Жумладан, қўйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин,

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин,

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров,

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов,

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов,

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев,

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко,

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған,

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси,

Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён,

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух,

Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта,

Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла,

Италия Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Жоржа Мелони,

Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц Мусар,

Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич,

Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент девони раиси Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён,

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён,

Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев,

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко,

Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин,

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев,

Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян,

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Нурлан Ермекбаев,

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев,

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби Сергей Лебедев,

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад Хон,

Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати Раиси Бакитжан Сагинтаев,

Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо,

Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф,

Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Николай Подгузов,

Хитой экспорт-импорт банки бошқаруви раиси Чэнь Хуаюй,

Ипак йўли фонди раиси Чжу Цзюнь,

Москва ва Бутун Рус патриархи Кирилл,

Кавказ мусулмонлар идораси раиси Оллоҳшукур Пошшозода,

Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер,

Европарламентнинг Франциядан сайланган депутати Тьерри Мариани,

АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Кэрол Миллер,

Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов,

Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов,

Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм.

 

Қутловлар келишда давом этмоқда.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo