icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқдилар

24.07.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Озарбайжон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлидаги давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон Президентининг шу ой бошида Озарбайжонга амалга оширган тарихий давлат ташрифининг самарали натижалари катта мамнуният билан қайд этилди.

Етакчиларнинг бўлиб ўтган учрашувлари ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши якунида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон-Озарбайжон иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 30 фоизга ошди. Саноат зонаси ва логистика компаниясини ташкил этишни ўз ичига олган истиқболли кооперация лойиҳалари портфелини шакллантириш устида иш олиб борилмоқда. Нефть-газ соҳасидаги стратегик лойиҳа бўйича Маҳсулот тақсимотига оид битим имзоланди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида йирик қўшма тадбирларга тайёргарлик кўрилмоқда.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo