icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент қашқадарёлик фаоллар билан мулоқот қилди

19.06.2025

Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳридан Шаҳрисабзга кетаётиб, поездда қашқадарёлик фаоллар билан самимий мулоқотда бўлди.

Суҳбатда шаҳару қишлоқлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти, бугунги тинчлик қадри ҳақида сўз борди.

“Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя давлатимизнинг фаолият дастурига айланган. Шу асосида аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, даромади ва фаровонлигини ошириш, маҳаллаларни обод қилиш ижтимоий ҳаётимизда етакчи ўринга чиқмоқда.

Ҳудудлар имкониятини тўлиқ ишга солиш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган дастурлар натижасида юртимизнинг ўзида муносиб меҳнат шароитлари яратилмоқда. Ёшлар ва хотин-қизлар даромадли касбларга ўқитиляпти.

Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар самарасида саноат жадал ривожланмоқда, илғор технологияли корхоналарда қўшилган қиймат яратилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт, энергетика соҳаларида улкан лойиҳалар ишга туширилмоқда.

Президентимиз иқтисодиёт ривожи, аҳоли кайфиятида йўлларнинг аҳамияти юқори эканини таъкидлаб, бу борада мутасаддиларга топшириқлар берди. Охирги 2 йилда юртимизда 40 минг километр йўл ва 540 та кўприк таъмирланган. Бу йил Қашқадарёда жами 100 километр магистрал йўллар таъмирланиши режалаштирилган. Бу лойиҳаларни тезлаштириш, йўл бўйларини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Нуронийлар бу ўзгаришларни халқимиз ўз ҳаётида сезаётгани,  ислоҳотларга юқори баҳо бераётганини айтишди. Хотин-қизлар вакили барча соҳаларда аёлларга кенг имкониятлар берилгани, натижада улар ўз оиласи ва меҳнат жамоаларида қадр топиб, ҳаётидан рози бўлиб яшаётганини сўзлаб берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo