icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Халқаро туризм марказидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

22.03.2025

Сўнгги йилларда энг замонавий стандартларга мос инфратузилма яратилгани туфайли Самарқанд шаҳри халқаро миқёсдаги йирик тадбирлар – олий ва юқори даражадаги саммитлар, конференция ва конгрессларнинг анъанавий мезбонига айланди. 

2022 йилда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Буюк ипак йўли” мажмуаси бунёд этилгани бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиб, Самарқанднинг халқаро марказ сифатидаги салоҳиятини янада оширди.      

Бугун Президент ушбу халқаро туризм марказига ташриф буюриб, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, яратилаётган шароитлар билан танишди. Мажмуада хорижий делегациялар ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, қулайликларни кенгайтиришга қаратилган муайян ишлар олиб борилмоқда, қатор янги объектлар қурилмоқда.

Жумладан, марказ ҳудудида концерт зали барпо этилмоқда ва замонавий акустика ускуналари билан жиҳозланмоқда.

Президентимиз хорижий делегациялар, икки томонлама учрашувлар учун қулайликларни ошириш бўйича тавсиялар берди.

Шу ернинг ўзида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши юзасидан давлатимиз раҳбарига ҳисобот берди.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилда Самарқандда йирик халқаро анжуманлар бўлиб ўтади. Бугунги кунда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити ва Иқлим форуми, “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари” саммити, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.   

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo