icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари сермаҳсул музокаралар якунларини сарҳисоб қилдилар

26.02.2025

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф бўлиб ўтган музокаралар якунларига изоҳ бердилар.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида учрашувлар самарали бўлганини алоҳида қайд этиб, ушбу тарихий ташриф Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигида янги саҳифа очишини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини юксак баҳолади. Товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан ошди, 130 та қўшма корхона ташкил этилди, Карачи ва Тошкентда савдо уйлари очилди. Тошкент ва Лаҳор ўртасида авиақатновлар тикланди.

Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият юритмоқда, сиёсий маслаҳатлашувлар, қатор ишбилармонлик тадбирлари ва Ўзбекистон саноат кўргазмаси муваффақиятли ўтказилди.

- Шу кунларда Покистоннинг етакчи компанияларидан иборат нуфузли делегация пойтахтимизда бўлиб турибди. Бугун бизнес вакиллари билан алоҳида учрашув ўтказиб, қўшма режаларни муҳокама қиламиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Олий даражадаги музокаралар чоғида томонлар кўп қиррали ҳамкорликнинг янги "ўсиш нуқталари"ни белгилаб олгани, Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини ташкил этишга келишиб олингани таъкидланди.

Ўзаро савдо ҳажмини кескин ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, саноат кооперациясини кучайтириш, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва унга қулай шароитлар яратиш масалалари диққат марказида бўлди.

Фармацевтика, аграр тармоқ, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, геология ва минерал ресурслар, тўқимачилик, чарм саноати ва бошқа тармоқлардаги лойиҳаларни илгари суриб, тайёр маҳсулотларни учинчи мамлакатлар бозорига экспорт қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Глобал ва минтақавий тузилмалар, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқалар доирасидаги яқин алоқалар ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олинди.

Афғонистонни тинч ривожлантириш, Фаластин масаласини дипломатик йўл билан ҳал этиш борасидаги позициялар яқин экани таъкидланди.

Шу билан бирга, хавфсизлик соҳасида, терроризм, трансмиллий жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани билдирилди.

Музокараларда маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги алмашинувни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Маданият ва санъат фестивалларини ўзаро ўтказиш, сайёҳлар оқимини, шу жумладан "Умра плюс" дастури доирасида ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

Якунда эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун икки мамлакат ҳукуматлари томонидан кенг қамровли "йўл харитаси" қабул қилиниши таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo