icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Кимё саноатидаги режалар танқидий кўриб чиқилди

06.02.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни кимё саноатида 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Сўнгги йилларда бу тармоқда сезиларли ўзгариш бўлгани, янги технологик занжирларни яратиш учун инвестицияларга кенг йўл очилгани билан, йирик кимё заводлари фаолияти ҳали замон талаблари даражасида эмаслиги қайд этилди.

Шу боис танқидий руҳда ўтган йиғилишда соҳадаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга ҳали ишлатилмаган имкониятларни, ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни аниқ кўрсатиб ўтди.

Масалан, илғор технологияларни жорий этишни жадаллаштириб, кимё корхоналарида қўшилган қийматни ҳозиргидан бир неча баробар ошириш мумкин.

Президентимиз бу борадаги камчиликларни қайд этиб, юқори технологияли инвестиция лойиҳаларини каррасига кўпайтириш вазифасини қўйди.

Ҳукуматга тармоқдаги муаммоларни тезкор ҳал этиш, мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш ва лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича қатъий топшириқлар берилди.

Тармоқдаги ҳар бир корхонани рақамлаштириш, қувватлардан оқилона фойдаланиш, энергия самарадорликни ошириш ва таннархни камайтириш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар белгиланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo