icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти "Aksa Enerji " компанияси билан ҳамкорликнинг истиқболли режаларини кўриб чиқди

13.12.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг "Aksa Enerji" компанияси раиси Жамил Казанчини қабул қилди.

Ушбу компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, унинг Ўзбекистон энергетика тармоғини кенгайтириш ва технологик модернизация қилиш лойиҳаларида иштирок этиш режалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Туркия компанияси билан ҳамкорликда Тошкент ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати 740 мегаватт бўлган замонавий электр станцияларини қуриш лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилганини мамнуният билан қайд этди. Бугун Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 400 мегаватт бўлган янги электр станциясини ишга тушириш маросими бўлди.

Икки томонлама "йўл харитаси"га мувофиқ "яшил" энергетика соҳасида, жумладан, газ тақсимлаш тизимларини модернизация қилиш, биогаз станцияларини қуриш, саноат зоналарини энергия билан барқарор таъминлаш ва бошқа истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo