icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Янгиланган йўл қатнов учун очилди

29.08.2024

Тошкент халқа йўли пойтахтимизнинг энг узун ва кенг кўчаси. Фақат унинг Мирзо Улуғбек туманидан ўтган бир қисми тор бўлиб, ҳозирги талабга - кунига 45-50 мингта автомашина қатновига мос келмай қолган эди. Шу боис ушбу йўл кенгайтирилиб, қайта қурилди.

Давлатимиз раҳбари бу ерга келиб, транспорт ва пиёдалар учун яратилган қулайликларни кўздан кечирди.

Бу йўл пойтахтимиз ва Тошкент вилоятининг бир неча туманларини боғлайди. Сўнгги йилларда қатнов сезиларли ортди. Шуларни инобатга олиб, бу ерда замонавий транспорт ечими қўлланилди. Йўлнинг 4 километрига асфальт-бетон ётқизилди. Қатнов қисми эса олдингидан анча кенгайтирилиб, 6-8 тасмага етказилди. Шунингдек, 4 та ерости ўтиш жойи, пиёда ва велойўлаклар қурилди.

Ўзига хос ечимлар асосида 3 та қайрилиб олиш ҳамда 18 та кесишмаларда қўшилиб олиш жойлари ташкил этилди. Бу ҳайдовчиларга қулайлик яратиб, тирбандликни камайтиришда муҳим омил бўлади.

Кўчанинг Буюк ипак йўли билан кесишмасида йиғма темир конструкцияли йўл ўтказгич қурилди. Мамлакатимизда илк бор қўлланилган бу усулнинг афзаллиги кўп. Хусусан, унинг қурилиш муддати бошқа кўприкларга нисбатан икки баробар кам вақт талаб қилади. Хизмат кўрсатиш муддати эса юз йилдан ортиқ. Ўтказгични таъмирлаш ишлари ҳам анча арзон тушади.

Кўча бўйларига электрон шаклда бошқариладиган тунги ёритиш тизими, ақлли светафорлар ўрнатилди. Ўн учта бекат қурилди. Ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.

Президент янги йўл ва иншоотлар Мустақиллик байрамига туҳфа эканини таъкидлаб, халқнинг узоғини яқин, оғирини енгил қиладиган бундай қурилишлар давом эттирилишини билдирди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, жорий йилнинг ўтган даврида мамлакатимизда 12 минг 600 километр автомобиль йўллари, икки юзга яқин кўприк реконструкция қилинган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo