icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

28.08.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси давлатимиз раҳбарига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг самимий саломини етказди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Фаол сиёсий мулоқот ва алмашинувлар давом этмоқда, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор суръатлар билан ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида етакчи корхоналарнинг кооперацияси кучаймоқда.

Мунтазам равишда қўшма маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилмоқда.

Суҳбат чоғида транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo