icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

26.02.2023

26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар ҳамда қардош турк халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Ўзбекистон-Туркия муносабатлари бугунги кенг кўламли стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликдек юксак даражага кўтарилишида Президент Режеп Эрдоғаннинг шахсий ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти Туркиянинг жануби-шарқий музофотларида содир бўлган вайронкор зилзилалар муносабати билан яна бир бор далда сўзларини изҳор этди ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

Туркия Президенти, ўз навбатида, энг мураккаб паллада кўрсатилган кўмак учун Ўзбекистон Президенти ва қардош халқига чуқур миннатдорлик билдирди. Қутқарувчилар ва тиббиёт ходимларининг фаолияти туфайли ўнлаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинди, Ҳатай музофотининг минглаб аҳолисига малакали ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон маданияти ва санъати, зиёлилари ва жамоатчилик вакилларининг саъй-ҳаракатлари катта маънавий кўмак бўлди.

Суҳбатда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. 2022 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларни сўзсиз амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Бўлажак учрашувлар режаси, шу жумладан Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига ҳамда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити тадбирларига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек очиқ, ишончли ва дўстона руҳда ўтди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo