icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Ўқиш, изланишга ҳеч қачон кеч эмас

13.05.2022

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида очилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан танишди.

Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги - KOICA билан шерикликда ташкил этилган ушбу мажмуада электроника, ахборот технологиялари, автомобилсозлик, тикувчилик, сартарошлик-косметология каби талаб юқори касблар бўйича мутахассислар тайёрланади.

Марказга барча замонавий ускуна ва жиҳозлар Жанубий Кореядан олиб келинган. Ўқув-машғулотлар ҳам ушбу мамлакат дастур ва қўлланмалари асосида ўтилади. Бунинг учун 5 нафар кореялик  мураббий жалб этилган. Айни пайтда 240 нафар киши сабоқ олмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўқув жараёнларини кўздан кечириб, ёшлар ва хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

- Ўқиш, изланишга ҳеч қачон кеч эмас. Келиб, касб ўрганаётганингиз эртанги кунингизга бефарқ эмаслигингиздан далолат. Бироз қийин бўлар. Лекин ўзингизни, фарзандларингиз келажагини ўйласангиз, шунга қунт қилинг. Қийинчилик ўтиб кетади, сиз бойлик яратаяпсиз, - деди Президент.

Давлатимиз раҳбари кореялик мураббийлар билан ҳам суҳбатлашиб, уларга миннатдорлик билдирди.

Ҳозиргача мамлакатимизда бу каби марказлар Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида бор эди. Фарғонада ташкил янги марказ эса водий вилоятлари аҳолисига хизмат кўрсатади. Узоқдан келиб, касб ўрганувчилар учун ётоқхона ҳам барпо этилган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo