Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Янги корхона ва бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

24.02.2022

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида иш бошлаган пластик эшик ва ромлар корхонасини бориб кўрди.

Бу лойиҳа учун “Жана базар” маҳалласи ҳудудидан 4 гектар ер ажратилиб, 2 миллион долларлик қурилиш ишлари амалга оширилган. Замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилиб, муҳандислик-коммуникация тармоқлари тортилган. Корхона жами 270 минг квадрат метр эшик ва дераза ромлари тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда 230 киши иш билан таъминланди. Уларнинг кўпчилиги ёшлар.

Давлатимиз раҳбари корхонанинг иш жараёни, маҳсулотларини кўздан кечирди. 

Нукус шаҳрига Тошкент шаҳар ҳокимлиги бириктирилган. Ҳудуднинг драйвери — озиқ-овқат ва қурилиш материаллари саноати, туризм. Шу асосда Нукус шаҳрини 2022 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра, умумий қиймати 1 триллион 361 миллиард сўмлик 10 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида қўшимча 3 мингта иш ўрни яратилади.

Президент “Жеке терек” маҳалласидаги янги турар-жой мажмуаси қурилиши майдонида ҳам бўлди. Бу ерда 5 та 16 қаватли уй барпо этиш мўлжалланган. Уларнинг биттаси ҳозир қурилмоқда. 

Бу мажмуа янги турдаги қурилиш конструкцияси асосида тикланади. Ташқи деворлар уч қопламали бўлиб, хонадонларнинг қишда илиқ, ёзда салқин туришини таъминлайди. Уйлар замонавий жиҳозланиб, тайёр ҳолда топширилади.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: