Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Ҳамма ҳаракатларимиз тагида инсон қадрини улуғлаш мақсади бор

10.02.2022

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги 59 мактаб-интернатни бориб кўрди.

Бу муассаса 1974 йилда қурилган, 2009 йилда капитал таъмирланган. Ўқув бинолари, ётоқхона ва ошхонада зарур шароитлар яратилган. Ҳозирги кунда муассасада 259 нафар кўзи ожиз болалар билим олмоқда. 

Мактабда фанлар ва мусиқа тўгараклари йўлга қўйилган. Кўплаб ўқувчилар санъат ва спорт йўналишларида халқаро миқёсда муваффақиятларга эришган. Ўтган йили мактаб-интернатни тамомлаган 19 нафар ёшдан 9 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.

Давлатимиз раҳбари ўқувчи ва ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Улар 2003 йилда, Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти ҳокими бўлган пайтда ҳам бу ерга келганини ёдга олишди. Мактабдаги шароитлар, ўқишга киришдаги имтиёзлар учун давлатимизга миннатдорлик билдирди.

- Ҳамма ҳаракатларимиз тагида инсон қадрини улуғлаш мақсади бор. Бугун бу ерга сизларнинг хоҳиш-истакларингиз, муаммоларингизни билиш учун келдим. Мақсадимиз - яхши ўқиб, ишлаб, жамиятда ўрин топишингиз учун шароит яратиш, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўқитувчилар брайль алифбосидаги янги дарсликлар, айниқса, чет тили бўйича китоблар, компьютер клавиатуралари етишмаётганини айтди. Имконияти чекланган болалар билан ишлаш малакасига эга педагоглар ҳам кам.

Президентимиз буларнинг ҳаммасини инобатга олиб, кўзи ожиз инсонлар учун имкониятлар кенгайтирилишини таъкидлади.

- Шундай қарор қабул қиламизки, аввало мактабларнинг ўзида ўқувчилар касбга ўргатилади. Ҳар бир олийгоҳда, ташкилотда кўзи ожиз инсонлар учун алоҳида ўринлар бўлади. Бу соҳадаги энг катта қийинчиликлардан бири - мактабгача таълим. Шунинг учун ҳар бир мактаб-интернат ёнида боғча ҳам қуриш керак, - деди давлат раҳбари.

Бу борада ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берилди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: