icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Жиззах вилоятидаги тарихий лойиҳа натижасида 700 минг аҳолига тоза ичимлик суви етиб боради

21.10.2021

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган ишларнинг бориши билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги қарорига мувофиқ, бу ерда Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига ичимлик суви тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга оширилмоқда.

Қиймати қарийб 580 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳа доирасида сув олиш ва тозалаш иншоотлари, «Жиззах» сувни тақсимлаш узели, 183 километр магистрал тармоқлар қурилиши белгиланган. 

Мутасаддилар лойиҳа доирасида бажарилган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Бугунги кунда Булунғур туманида, Зарафшон дарёси ёнида 100 минг куб метр сиғимли “Узунбулоқ” сув тозалаш иншооти, насос станцияси, лаборатория, фильтрлаш станцияси ва ёрдамчи бинолар қуриб битказилган. “Узунбулоқ – Гагарин” магистрал тармоғининг Жиззах шаҳригача бўлган 77 километри ётқизилган. “Жиззах” сув тақсимлаш иншооти, 5 минг куб метр сиғимли иккита сув ҳавзаси қурилган. Энди ушбу иншоотлардан Гагарин шаҳригача 90 километр сув тармоғи тортилади.

Ушбу тарихий лойиҳа натижасида Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманлари ҳамда Жиззах шаҳридаги 163 та маҳаллада яшовчи 700 минг аҳолига тоза ичимлик суви етиб боради. 

Тадбирда жиззахлик нуронийлар, маҳалла фаоллари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

- Жиззах вилоятида ичимлик суви бўйича вазият оғир эди. Бу сувни жиззахликлар 30 йилдан ортиқ кутди. Мен ҳоким бўлган пайтларда қанча ҳаракат қилганмиз. Лекин лойиҳа ҳам, пул ҳам йўқ эди. Мана, орзуларимиз ушалаяпти. Энди бу тизимнинг ҳар бир иншоотига, ҳар бир тумандан ўтган қисмига малакали мутахассисларни бириктириб, сифатли ишлатиш керак. Ёшларни ахборот технологиялари асосида ишлайдиган бу тизим бўйича ўқитиш ҳам зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Лойиҳани 2022 йилнинг биринчи ярмида якунлаш режалаштирилган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo