24.07.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.
Федерация Кенгаши Раиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, кўп миллатли Ўзбекистон халқининг фаровонлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришга хизмат қилаётган фаол парламентлараро алмашинувлар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.
Парламентлараро иттифоқ ва МДҲ Парламентлараро ассамблеяси доирасидаги яқин ва конструктив мулоқотни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.