icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Парламентлараро иттифоқнинг Бош котибини қабул қилди

22.06.2021

22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда глобал парламентлараро ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди.

Мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан шериклигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш ва демократик янгиланишларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш каби устувор йўналишларда конструктив мулоқотни давом эттириш ва яқин ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон иттифоқ ишидаги иштирокини 2017 йилда қайта тиклагани ва бугунги кунда унинг ижроия тузилмаларида тўлақонли қатнашаётганини таъкидлаш жоиз. Бу йил Олий Мажлис томонидан Парламентлараро иттифоқ билан кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлаш тўғрисида алоҳида ҳужжат қабул қилинди.

Ўз навбатида, Бош котиб Мартин Чунгонг мамлакатимизда парламентаризмни ривожлантиришдаги сезиларли ютуқларни қайд этди ҳамда Ўзбекистоннинг бу борадаги глобал ташаббусларини юқори баҳолади ва қўллаб-қувватлади.

Илғор хорижий тажрибани кенг алмашиш ва кўп томонлама ҳамкорликнинг катта салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида қатор халқаро тадбирларни биргаликда тайёрлаш ва ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo