icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Жиззах шаҳридаги бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди

27.04.2017

Президентимиз Жиззах шаҳрининг бош режаси асосида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди. 

Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча шаҳарлари қатори Жиззах шаҳрида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда. Замонавий уй-жойлар, янги йўл ва кўчалар, хиёбонлар барпо этилмоқда. 

Темирйўлчилар ва Тошкент кўчаларининг меъморий ечими бўйича лойиҳа шаҳарда темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолини арзон ва замонавий уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган. Лойиҳага мувофиқ мазкур кўчаларни туташтирувчи 900 метрли, тўрт полосали яна бир йўл қурилади. Бу транспорт воситалари ҳаракатига, темир йўл вокзалига келиб-кетувчиларга катта қулайлик яратади. Янги кўчанинг икки томонида 5-7 қаватли замонавий уй-жойлар бунёд этилади. Жиззах шаҳрининг Мустақиллик кўчасида ҳам 7 қаватли турар жойлар қурилади. Ўзбекистон кўчаси кенгайтирилади. 

Жиззах вилояти туманлари марказларида бунёд этиладиган 4 қаватли арзон уй-жойлар лойиҳаси ҳам тақдим этилди. 

Давлатимиз раҳбари бу кўча ва янги уйлар шаҳар қиёфасини ўзгартириш, аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. 

Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбонларини барпо этиш лойиҳалари ҳам намойиш этилди. 

Шавкат Мирзиёев 2016 йил 18 ноябрда Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашувда халқимизнинг фидойи фарзанди Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш, у киши туғилиб ўсган Жиззах заминида ёдгорлик мажмуаси барпо этиш таклифини билдирган эди. Бу ташаббуснинг ижобати сифатида Жиззах тумани Шароф Рашидов тумани деб номланди. 2017 йил 27 март куни Президентимизнинг “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бугунги кунда бу борада изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов хиёбони барпо этилмоқда. Бу ерда Шароф Рашидов ҳайкали ўрнатилиб, атрофида боғ яратилади. Ушбу хиёбон шу йил ноябрь ойида очилади. 

Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбонини барпо этиш, мазмун-моҳиятини бойитиш, уларнинг мактабларини ташкил этиш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo