icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия делегациясини қабул қилди

05.04.2021

Бугун, 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқаро "Иннопром" саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Таъкидлаш жоизки, "Иннопром" Россия Федерацияси Ҳукумати томонидан иқтисодиётнинг турли тармоқларида илғор технологиялар ва замонавий ишланмаларни биргаликда илгари суриш мақсадида ўтказиб келинаётган энг йирик кўргазма ҳисобланади. Ушбу тадбир мамлакатимизда биринчи марта ўтказилмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг кўламли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Денис Мантуров давлатимиз раҳбарига икки мамлакатнинг етакчи саноат компаниялари ва банк-молия институтлари иштирокида йирик кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликда амалга оширилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида маълумот берди.

Суҳбат чоғида бизнес ва ҳудудлар даражасидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Пойтахтимизда "Иннопром" кўргазмасининг муваффақиятли ўтказилиши ушбу вазифаларни бажаришга хизмат қилиши таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo