Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Покистон делегацияси билан учрашди

02.02.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довудни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Давлатимиз раҳбари икки мамлакатнинг амалий ҳамкорлигини изчил кенгайтиришга хизмат қилаётган фаол мулоқотлар ва алмашинувлар, пандемияга қарамасдан, давом эттирилаётганини таъкидлади. Товар айирбошлаш ҳажми ортиб, етакчи компанияларнинг қўшма кооперация лойиҳалари сони кўпайиб бормоқда.

Абдул Раззоқ Довуд Ўзбекистон Президентига учрашув ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдирди ҳамда Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Маслаҳатчи Афғонистон ҳудуди орқали Марказий ва Жанубий Осиёни энг қисқа йўл билан боғлайдиган, Покистоннинг денгиз портларига чиқишни ва уларнинг инфратузилмаси самарали ишга солинишини таъминлайдиган темир йўл қуриш лойиҳасини илгари суриш тўғрисидаги ташаббус  Покистонда юксак баҳоланиб, қўллаб-қувватланаётганини қайд этди.

Икки томонлама иқтисодий муносабатларнинг бошқа долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Автомобиль ва ҳаво транспортида юк ташишларни ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқиш, преференциал савдо тўғрисидаги битимни тайёрлаш, божхона иши соҳасида тажриба алмашиш, ишбилармонлар ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш ва ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш юзасидан келишувларга эришилди.

Олий ва юқори даражадаги бўлажак учрашув ва мулоқотлар режаси келишиб олинди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2021 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
  • Администрация янгиликлари
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: