Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан учрашди

16.05.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп билан учрашди. 

Суратга тушиш маросимидан сўнг Овал кабинетда давлат раҳбарларининг мулоқоти бўлиб ўтди.

Дональд Трамп Президентимизни расмий ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон АҚШ учун муҳим давлат, стратегик шерик эканини қайд этди.

Ўзбекистоннинг обрў-эътибори ошиб бормоқда. Сиз билан Оқ уйда учрашиш биз учун шараф, деди АҚШ Президенти.

Шавкат Мирзиёев таклиф учун миннатдорлик билдириб, АҚШ Ўзбекистонни изчил қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон ва АҚШдаги Президент сайловларидан кейин мамлакатларимиз муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Бугун қабул қилинадиган «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши» номли Қўшма баёнот ўз номи ва моҳияти билан кўп нарсани англатади. Томонларнинг узоқ келажакка мўлжалланган интилишларидан далолат беради, деди Ўзбекистон Президенти.

Олий даражадаги ушбу учрашув янгича сиёсий муҳитда кечаётгани билан аҳамиятли. Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп деярли бир пайтда Президентлик лавозимига киришган, шундан сўнг икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар босқичма-босқич фаоллашиб келаётган эди.

Турли даражадаги делегациялар Ўзбекистон ва АҚШда бўлди. Давлат раҳбарлари 2017 йил май ойида Ар-Риёд шаҳрида ва сентябрда Нью-Йоркда учрашди. Декабрда бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни АҚШга расмий ташриф буюришга таклиф этган эди. Бу давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар халқаро миқёсда тан олинаётганини англатади.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: