icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қирғизистон Республикаси, Арманистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси делегациялари раҳбарларини қабул қилди

03.11.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Тошкент шаҳрида ўтган навбатдаги мажлисида иштирок этган Қирғизистон Бош вазири Сапар Исоқов, Арманистон Бош вазири Карен Карапетян ҳамда Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ёқуб Эюбов билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. 

Қирғизистон Бош вазири Сапар Исоқов билан мулоқотда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали алоқалар жадал ривожланаётгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Сўнгги ойларда бўлиб ўтган олий даражадаги ўзаро ташрифлар ва уларнинг самаралари икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик босқичига кўтарди. 

Қабул қилинган қарор ва эришилган келишувларнинг кенг миқёсда амалга оширилишини таъминлаш масаласи, товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперацияни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Арманистон Бош вазири Карен Карапетян билан учрашувда ўзаро алоқаларнинг мавжуд салоҳияти ва кенг имкониятларидан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. 

Давлатимиз раҳбари томонидан ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни, аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг самарали фаолиятини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди. 

Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ёқуб Эюбов билан Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо, энергетика, транспорт ва транзит соҳалари, шунингдек, бошқа устувор йўналишлардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. 

Кутилаётган олий даражадаги икки томонлама учрашувларнинг иқтисодий кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди. 

Қирғизистон, Арманистон ва Озарбайжон ҳукуматлари раҳбарлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва ўз давлатлари раҳбарларининг эзгу тилакларини етказди. 

Икки томонлама муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорликни янги аниқ мазмун билан бойитиш йўлидаги фаол ҳамкорликдан томонлар манфаатдор экани таъкидланди.

 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo