icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Ўмон иқтисодий ҳамкорлигининг янги истиқболли йўналишлари белгилаб олинди

17.11.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Ўмон бизнес форумининг очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбирда Ўмон Султонлиги Бош вазири ўринбосари Зеязин бин Ҳайсам Ол Саид, икки мамлакат ҳукуматлари аъзолари, етакчи компаниялар, молия институтлари ва ишбилармон доиралар вакиллари қатнашди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид билан ўтказилган олий даражадаги музокаралар ва эришилган келишувлар икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди.

Жорий йилда ўзаро савдо ҳажми сезиларли ошгани, бироқ мавжуд иқтисодий салоҳият ҳали тўлиқ ишга солинмагани таъкидланди. Шу муносабат билан яқин истиқболда товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилиб белгилангани қайд этилди.

Ташриф доирасида умумий қиймати 5 миллиард долларлик аниқ лойиҳалар портфели шакллантирилди. Президентимиз энг муҳими келишувлар сони эмас, балки уларнинг амалий натижаси эканини алоҳида таъкидлади.

Шу мақсадда саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, замонавий шаҳарсозлик ва туризм, минерал ресурсларни ўзлаштириш, шунингдек, молия ва рақамли технологиялар соҳалари ҳамкорликнинг бешта устувор йўналиши сифатида таклиф этилди.

Хусусан, электротехника соҳасида Ўмон компаниялари билан кабель ва трансформатор маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқариш ҳамда уларни қўшни мамлакатларга экспорт қилиш бўйича келишувларга эришилгани қайд этилди.

Транспорт-логистика йўналишида Ўмоннинг денгиз портлари ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги стратегик имкониятларини бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди. Соҳар шаҳрида логистика инфратузилмасини барпо этиш, ягона савдо-логистика платформасини шакллантириш, шунингдек, авиақатновларни кўпайтириш ва юк ташиш рейсларини йўлга қўйиш таклиф этилди.

Ўмон инвесторларининг Янги Тошкент лойиҳасидаги иштироки юқори баҳоланди. Янги шаҳарда барпо этиладиган “Масқат” мавзеси икки халқ дўстлигининг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

Кимё саноати, геология-қидирув ишлари ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилгани таъкидланди.

Молия ва рақамли технологиялар йўналишидаги амалий ҳамкорлик ҳам кенгаймоқда. Жумладан, сунъий йўлдошларни учириш бўйича қўшма корхона ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда.

Президентимиз ўмонлик ишбилармонларни Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳаларда фаол иштирок этишга таклиф этиб, ҳар бир инвестор учун қулай ва ишончли муҳит яратиш, қўшма ташаббусларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида, Ўмонда тадбиркорлик ва хорижий инвестициялар учун яратилган кенг имкониятлар юқори баҳоланиб, ўзбекистонлик компаниялар ушбу мамлакат бозорига фаол кириб боришга даъват этилди.

Форум икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва инвестициявий шерикликни янги амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo