icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Осиёда яхлит ишонч инфратузилмасини шакллантириш бўйича ташаббусларни илгари сурди

15.10.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этди.

Исроил Давлати Президенти Ицхак Герцог, Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглун Сисулит, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қатар Давлати Амири Тамим бин Ҳамад бин Халифа Ол Соний, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Бангладеш, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Вьетнам, Камбоджа, Россия, Туркия, Фаластин, Хитой, Шри-Ланка ва Ҳиндистон ҳукуматлари ҳамда ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этди.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) 1992 йилда ташкил этилган, ҳозирги кунда 28 та аъзо давлат, кузатувчи мақомидаги 9 та мамлакат ва 5 та халқаро ташкилотни бирлаштирган халқаро платформа ҳисобланади.

Кун тартибига мувофиқ, халқаро вазият ва ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди ҳамда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку саммитидаги нутқида дунёдаги чуқур геосиёсий ўзгаришлар янада яқин ҳамкорлик ва биргаликда қарорлар қабул қилишни талаб этаётгани ҳақида сўз юритди.

– Айниқса, Осиёнинг турли ҳудудларидаги қуролли низолар барчамизни чуқур хавотирга солмоқда. Уларнинг оқибатлари можаро ҳудудидан ташқарига чиқиб, сиз билан биз яшаётган минтақа хавфсизлигига жиддий путур етказмоқда, глобал иқтисодиётга зарар келтириб, миллионлаб инсонларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда, – деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ ва барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши зарурлигини таъкидлади.

Ўзаро уйғун ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган ҳаракатларга, олинган барча мажбуриятларни бажаришга асосланган муносабатларнинг барқарор тизимини яратишда ОҲИЧК алоҳида ўрин тутиши қайд этилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон етакчиси томонидан Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, унда давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқлик ва ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий йўналишлари ҳамда аниқ чора-тадбирларини белгилаш таклиф қилинди.

– Транспорт ва энергетика бўйича қўшма лойиҳалар, савдо ва рақамли алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашувлар катта аҳамиятга эга, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз сўзининг давомида ҳозирги шиддатли технологик тараққиёт ва иқлим ўзгаришлари ҳам янги вазифаларни кун тартибига қўяётганини таъкидлади.

– Сунъий интеллект кундалик ҳаётимизни тез ўзгартирмоқда. У чексиз имкониятлар яратиш билан бирга жиддий хавф-хатарларни ҳам келтириб чиқармоқда.

Эндиликда биз рақамли тараққиёт барчага бирдек фойда келтириши, технологик ривожланишдаги фарқ қисқариши учун бор имкониятларни сафарбар этишимиз зарур, — деди давлатимиз раҳбари.

Шу мақсадда Технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббуси илгари сурилди. Уни амалга ошириш доирасида ОҲИЧК ҳузурида экспертлар майдонини ташкил этиш таклифи ҳам билдирилди. Унда мутахассислар умумий тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалий чораларни келишиб олиш имконига эга бўладилар.

Шу билан бирга, ОҲИЧКга аъзо давлатларнинг иқлим ўзгаришларига мослашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш мақсадида Иқлим барқарорлиги бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди.

Ўзбекистон ОҲИЧКнинг Инсон мезони бўйича координатори эканини инобатга олиб, келгуси йили мамлакатимиз Инсон салоҳиятини ривожлантириш бўйича форумни ўтказишга тайёрлиги, бу борада Кенгашнинг 2028 йилга қадар бўлган даврга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни қабул қилиши муносабати билан давлатимиз раҳбари барчани ташкилотнинг келгуси йили Тошкент шаҳрида ўтказиладиган йигирманчи саммитига таклиф қилди.

Мамлакатимиз етакчиси сўзининг якунида ОҲИЧКнинг ташкилий асосларини янада мустаҳкамлаш ва унинг низомини такомиллаштириш борасидаги ишларни ҳамда Кенгашнинг бош котиби лавозимига Озарбайжон томонидан илгари сурилган номзодни қўллаб-қувватлашини билдириб, Озарбайжоннинг Кенгашга раисликни 2028 йилгача давом эттириш ниятини олқишлади.

Саммитда давлатлар етакчилари, мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари ҳам сўзга чиқди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo