icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш тўғрисида

03.10.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони

Мамлакатимизда узлуксиз таълим, тарбия ва илм-фан тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш, инсон капиталини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш, таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийликни таъминлаш, жумладан, мактаб таълимини касбий ва олий таълим билан, олий таълимни илм-фан билан яқиндан интеграция қилиш, шунингдек, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда таълим соҳасида ягона самарали бошқарув тизимини жорий қилиш, тизимнинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини ошириш мақсадида қарор қиламан:

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Таълим ва илм-фан вазирлиги:

а) қуйидаги соҳаларда ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, уларни ривожлантириш ва тартибга солиш бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади:

(i) мактабгача таълим ва тарбия;

(ii) умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;

(iii) касбий таълим;

(iv) олий таълим;

(v) олий таълимдан кейинги таълим;

(vi) кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

(vii) қўшимча ва норасмий таълим;

б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини натижадорликка йўналтирилган ва самарали бошқарув тамойиллари асосида ташкил этиш, унинг вазифалари ва ташкилий тузилмасини белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин.

4. Таълим ва илм-фан вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти 

Ш.Мирзиёев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo