icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг дала ўқув тактик машғулотларини кузатди

28.08.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Самарқандга сафарининг иккинчи кунида “Каттақўрғон” дала ўқув майдонига ташриф буюриб, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларининг тезкор тактик ўқув машғулотларини кузатди. Бу ерда бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлик режасига мувофиқ ҳамкорликда ўзаро тактик ҳаракатини такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг мураккаб вазиятларда ностандарт қарорлар қабул қилиш каби мақсадларга қаратилган оператив-тактик машқлари ўтказилди.

Дастлаб, мазкур дала ўқув майдонида қўшинлар томонидан душман таҳдидини қайтариш ва уни йўқ қилишга доир бир-бирига боғлиқ бўлган жами жанговар ҳаракатлар, эпизодлар намойиш этилди. Мазкур ўқув машқларини режалаштиришда бугунги замон жангининг муҳим хусусиятлари ўрганилди, қўлланиладиган энг мақбул қурол-яроғ ва ҳарбий техника воситалари белгиланди, муҳими ҳарбий хизматчилар маънавий-руҳий жиҳатдан тайёрланди.

Шавкат Мирзиёев шундан сўнг, дала ўқув майдонидаги шароитлар билан танишиб, ўқув-тактик машқи иштирокчилари билан суҳбатлашди. Мулоқот асосини харбий хизматчилар учун янада қулай шароитлар яратиш, уларнинг моддий таъминотини мустаҳкамлаш, дарс жараёнларини янгича усулда олиб бориш, ўқув дастурларини яратиш каби долзарб мавзулар ташкил этди. Шунингдек, ҳарбийларнинг юксак маънавиятли бўлишлари учун юртимизнинг ижодкорлари, адабиётшунос олимлар ва шоирлар билан адабий кечалар, турли учрашувлар ташкил этиш кераклиги қайд этилди. Чиндан ҳам бугун ҳарбийлик касби ёшлар учун хавас, матонат мактабидир. Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлиги қўшинларида қўлланиб келинаётган ҳарбий техника ва қурол-яроғлар, яъни зирхли техникалар, артиллерия воситалари, мотоўқчи бўлинмаларидаги автомобиллар, разведка ва алоқа воситалари билан яқиндан танишди.

 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo