icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлаш тўғрисида

22.08.2026

​​​​​​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллик байрами халқимизнинг фидокорона меҳнати, улкан иродаси ва бунёдкорлик салоҳияти билан истиқлол даврида босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли миллий тараққиёт йўлимизнинг ёрқин кўзгусидир. Айни вақтда ушбу сана сўнгги ўн йилда Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида эришаётган том маънодаги тарихий ютуқларимизни ҳар томонлама таҳлил қилиб, келгуси режаларимизни янада аниқ белгилаб олишда муҳим ўрин тутадиган, эл-юртимизни янги марралар сари илҳомлантирадиган буюк сиёсий-ижтимоий аҳамиятга молик воқеадир.

Бугунги кунда мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, инсон қадрини улуғлаш, халқимиз фаровонлигини ошириш борасидаги туб ислоҳотлар жараёнида меҳнаткаш, мард ва олижаноб юртдошларимиз ўзининг куч-ғайрати, истеъдод ва маҳорати, билим ва тажрибаси ҳамда эзгу ташаббуслари билан фаол иштирок этмоқда. Уларнинг эл-юрт олдидаги муносиб хизматларини, ибратли фазилатларини юксак қадрлаш ва рағбатлантириш кўпмиллатли жамиятимиз аъзолари, айниқса, ёш авлод қалбига Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат туйғуларини сингдиришда, ҳеч шубҳасиз, беқиёс ўрин тутади.

Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини ошириш, тадбиркорлик ва хусусий секторни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли фаровонлигини, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотлар самарасини таъминлашда жонбозлик кўрсатиб келаётган, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган ватандошларимизни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа марказий идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқсин ва тасдиқласин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, вазирлик ва идоралар, жамоат бирлашмаларининг республика органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонларини Мустақиллик байрами муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тантанали вазиятда топширишни таъминласин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонларини топширишга бағишланган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин. 

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo