icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

04.08.2026

Президент Шавкат Мирзиёев давлат фуқаролик хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизими ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Сўнгги йилларда давлат хизматида кадрларни танлаш, ишга жойлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолиятининг асосий тамойилларини белгилаб берган алоҳида қонун қабул қилинди. Давлат органларида бошқарув ходимларининг штат бирликлари 2016 йилдаги 73 мингдан 54 мингтага мақбуллаштирилди.

Тақдимотда амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида сақланиб қолаётган номутаносибликлар таҳлил қилинди.

Бугунги кунда давлат хизматчилари иш ҳақи таркибида лавозим маошининг улуши 15 фоиздан ошмайди. Иш ҳақи фондининг 70 фоизгача қисмини ходимнинг аниқ натижасига боғланмаган турли устама, мукофот ва рағбатлантирувчи тўловлар ташкил қилади.

Натижада бир хил лавозимда ва ўхшаш вазифаларни бажараётган ходимларнинг иш ҳақи ўртасида катта фарқ юзага келган. Айрим вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларидаги худди шундай лавозим эгалари билан солиштирганда тенглик принципларига амал қилинмаётгани қайд этилди.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини тартибга солувчи ягона ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Аксарият давлат органларида қўлланилаётган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича 50 дан ортиқ алоҳида норматив ҳужжат амал қилмоқда.

Шу боис, давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона, очиқ ва натижага асосланган тизимини жорий этиш таклиф қилинди.

Янги тизим билан 54 минг нафар давлат хизматчисини қамраб олиш кўзда тутилган. Давлат органлари миллий, республика, ҳудудий ҳамда туман ва шаҳар даражаларига, ходимлар эса бажарадиган вазифаларига қараб маъмурий бошқарув, асосий ва қўллаб-қувватлаш гуруҳларига ажратилади.

Халқаро тажриба асосида 11 та разряд ва 6 та поғонадан иборат янги иш ҳақи сеткасини жорий этиш таклиф қилинди. Ўндан ортиқ устама ва мукофотлар ўрнига учта асосий рағбатлантириш тўлови жорий этилади.

Жумладан, малака даражаси, ходимнинг функционал вазифаларни бажариши, ижро ва меҳнат интизоми, ташаббускорлиги асосида баҳоланадиган самарадорлик кўрсаткичлари – KPI учун устама тўланади.

Шунингдек, муҳим ва мураккаб вазифаларни бажарган, инновацион ёндашувларни жорий этган ҳамда юқори натижа кўрсатган ходимларга ҳисобот даври якунлари бўйича бонус тўловлари бериш назарда тутилмоқда.

Ҳудудий бошқармалар ходимларининг иш ҳақи тегишли ҳокимликлардаги ўхшаш лавозимлар маошидан юқори бўлмайди. Туман ва шаҳарларда иш ҳақи ҳамда штат бирликларини белгилашда аҳоли сони ва ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинади.

Энг муҳими, ҳар бир давлат хизматчиси иш ҳақи қандай шаклланиши, қайси натижа учун устама ёки бонус олишини олдиндан билади. Бу ходимларнинг самарадорлиги, ташаббускорлиги ва масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида адолат ва шаффофликни таъминлаш, иш ҳақини ходимнинг малакаси, масъулияти ҳамда эришган натижалари билан боғлаш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, бонус тўловлари ходимнинг илғор ахборот технологияларни, жумладан, сунъий интеллект, замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштиргани, тажриба ва малакасини оширгани каби аниқ мезонлар асосида тўланиши белгиланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo