icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Янги тараққиёт банки билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди

18.06.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф билан учрашув ўтказди.

Мазкур халқаро молия институти билан ҳамкорликни, биринчи навбатда, аввалги учрашувлар давомида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлди.

Дилма Русеф Ўзбекистондаги ислоҳотларни юксак баҳолаб, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларини келгусида ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Ўзбекистон Янги тараққиёт банкига аъзо давлатлар сафига қўшилгани мамнуният билан қайд этилди. Энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва муҳандислик инфратузилмаси бўйича ҳамда хусусий сектор ва ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш борасида банк экспертлари иштирокида ўрта муддатли қўшма лойиҳалар портфелини шакллантиришга келишиб олинди. Янги тараққиёт банкининг минтақавий аҳамиятга эга йирик транспорт-логистика лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши муҳимлиги таъкидланди.

Банкнинг юртимизда экологик трансформация бўйича амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳалардаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

Келгусида Ўзбекистонда Янги тараққиёт банкининг йирик тадбирларини ўтказиш режалари ҳам кўриб чиқилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo