Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга жўнаб кетди
29.05.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Мамлакатимиз етакчиси кузатувчи давлат раҳбари мақомида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида иштирок этади.


