icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Кичик ва ўрта бизнес учун молиявий хизматлар оммабоплиги оширилади

25.05.2026

Президент Шавкат Мирзиёев кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда молиявий хизматлар оммабоплигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тадбиркорликни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улушини ошириш, улар учун молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Сўнгги йилларда бу борада қатор дастурлар амалга оширилиб, тадбиркорларга кредит, компенсация, кафиллик ва бошқа молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари кенгайтирилди. Шу билан бирга, кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланишида ҳали ҳам айрим тўсиқлар сақланиб қолаётгани қайд этилди.

Бугунги кунда кичик ва ўрта бизнесга ажратилган кредитлар портфели 218 триллион сўмни ташкил этмоқда. Бу ялпи ички маҳсулотга нисбатан 12 фоизга тенг. Шу билан бирга, онлайн тарзда ажратилаётган таъминотсиз микрокредитлар улуши кам. Таъминотсиз онлайн микрокредит ажратиш жараёни ўртача 7 кунгача вақт олмоқда. Тадбиркор кредит олиш учун бир нечта банк таклифларини бир жойда кўриш, солиштириш ва ўзига мақбул шартларни танлаш имкониятига эга эмас.

Шу муносабат билан тақдимотда рақамли молиявий платформани ишга тушириш таклиф қилинди. У орқали тадбиркор кредит олиш учун ариза беради, бир нечта банклардан тижорат таклифларини олади, уларни таққослаб, ўзига қулайини танлайди.

Платформа “Электрон ҳукумат” тизимининг рақамли маълумотлар базалари билан интеграция қилинади. Кичик ва ўрта бизнес субъектларига оид маълумотлар автоматик равишда олиниб, банкларга тақдим этилади. Бу кредит бериш жараёнида ҳужжат йиғиш, ортиқча вақт сарфлаш ва инсон омилини камайтиришга хизмат қилади.

2026 йил 1 декабрдан бошлаб платформа доирасида сунъий интеллект технологиялари элементларидан фойдаланган ҳолда муқобил скоринг модели жорий этилади.

Анъанавий скоринг асосан кредит тарихига таянса, муқобил скоринг бизнес фаоллиги, коммунал тўловлар, айланмалар, солиқ ва бошқа рақамли маълумотларни ҳам ҳисобга олади. Бу кредит тарихи мавжуд бўлмаган тадбиркорларни ҳам баҳолаш, уларга молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга йўл очади.

Шунингдек, келгусида сунъий интеллект асосида тадбиркорнинг кредит тарихини яхшилаш, келгусидаги хатарларни баҳолаш ва бизнесни ривожлантириш бўйича тавсияларни шакллантириш имконияти яратилади.

Тижорат банклари томонидан “AI маслаҳатчиси” дастурини ишга тушириш ҳам назарда тутилмоқда. Мазкур дастур маҳаллалар ихтисослашуви ва ўсиш нуқталарини ҳисобга олган ҳолда бизнес ғояларни ишлаб чиқиш, уларни молиялаштириш имкониятларини аниқлашга кўмаклашади.

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури доирасида ҳам қўшимча енгилликлар белгиланмоқда. Аввал дастур доирасида микрокредитдан фойдаланган ва ижобий кредит тарихига эга тадбиркорлар учун микрокредитнинг гаровсиз қисми 100 миллион сўмдан 200 миллион сўмгача оширилади.

Қолаверса, кредит ёки лизинг миқдоридан қатъи назар, унинг 5 миллиард сўмгача бўлган қисми учун фоиз харажатлари компенсация қилинади.

Ҳар йили ўз фаолиятини кенгайтирган ва юқори натижа кўрсатган 100 та тадбиркорлик субъектига рақамлаштириш, халқаро стандартлар ва “яшил” технологияларни жорий этиш билан боғлиқ харажатлар учун 300 миллион сўмгача грант ажратиш таклиф этилди.

Давлатимиз раҳбари тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, кредит тарихига эга бўлмаган кичик ва ўрта бизнес субъектларига молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, платформа хавфсизлиги ва маълумотларнинг ҳимояланганлигини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo