icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида

22.05.2026

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Халқимизга хос меҳр-оқибат, инсонпарварлик, шукроналик, саховат ва бағрикенглик каби эзгу фазилатларни мужассам этган  муборак Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, ушбу қутлуғ айёмда аҳолини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:

I. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари

1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фондининг муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

(а) қуйидаги тоифадаги беморларнинг тиббий текширувдан ўтиш, жарроҳлик амалиёти ва даволаш харажатларини қоплаш:

(i) оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болаларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш;

(ii) 2,3 минг нафар онкологик, гемотологик ва онкогематологик ташхис қўйилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, уларни даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш;

(iii) камида 350 нафар беморларда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказиш;

(б) ижтимоий ҳимояга муҳтож қуйидаги болаларнинг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини ўтказиш:

(i) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (васийлик, ҳомийлик ва патронатдаги болалар);

(ii) Меҳрибонлик уйлари, оилавий болалар уйлари, кичик ҳажмли болалар уйлари ҳамда “SOS” болалар маҳалласи тарбияланувчилари;

(iii) Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ота-оналарнинг фарзандлари;

(iv) “Taskin Children’s Hospice” болалар онкологик шифохонасида даволанаётган болалар;

(в) 500 та масжидда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш мақсадида уларда замонавий таҳоратхоналар қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш ҳамда жойлардаги қабристонларни обод қилиш.

2. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1-банди “а” кичик бандида назарда тутилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, жарроҳлик ва даволаш амалиёти Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайдиган тиббиёт ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Бунда:

(а) беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, жарроҳлик ва даволаш амалиётини ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар доирасида донорларнинг харажатларини қоплаш кўзда тутилади;

(б) тиббиёт ташкилотлари томонидан даволаш тадбирлари тасдиқланган стандартлар ҳамда клиник протоколлар асосида ўтказилиши устидан назорат Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан амалга оширилади.

3. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган тадбирлар давлат мақсадли жамғармалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ажратиладиган 690 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан “Вақф” хайрия жамоат фонди орқали молиялаштирилади.

4. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда кенг жамоатчилик вакилларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

(а) муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ҳамда ушбу мақсадларда кўнгилли хайрия ҳашарларини ўтказиш;

(б) ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифалари учун эҳсон дастурхонларини ёзиш ҳамда зиёратгоҳлар ва диний таълим ташкилотларида қурбонлик тадбирларини ташкил этиш.

II. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат

5. Муқаддас қадамжоларни ободонлаштириш ва меҳр-саховат тадбирларини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари раислигида ҳудудий кенгашлар (кейинги ўринларда – ҳудудий кенгашлар) ташкил этилсин ва уларнинг намунавий таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Қуйидагилар ҳудудий кенгашларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

(а) аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган меҳр-саховат ва хайр-эҳсон тадбирларининг манзилли амалга оширилишини таъминлаш ҳамда ушбу йўналишда вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ва туман (шаҳар) ҳокимларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

(б) юртимиздаги муқаддас қадамжолар, масжидлар ва қабристонларни обод қилиш ва аҳолида аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш туйғуларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;

(в) мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар доирасида юзага келаётган муаммоларни тезкор бартараф этиш.

7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ “Вақф” хайрия жамоат фонди орқали тиббий текширув, жарроҳлик ва даволаш амалиёти харажатларини қоплаш қуйидаги тартибда молиялаштирилади:

(а) тиббий текширув, жарроҳлик ва даволаш амалиёти ўтказиладиган касалликлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади;

(б) беморларни тегишли тиббиёт ташкилотига йўллаш ва даволаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор – “UZINFOCOM” МЧЖ билан биргаликда улар тўғрисидаги маълумотларни ахборот модулига киритиш орқали амалга оширилади;

(в) тиббий текширув, жарроҳлик ва даволаш амалиёти ўтказилган беморларга кўрсатилган хизматлар харажатларини қоплаш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан тақдим этилган маълумотномага асосан ушбу маълумотнома тақдим этилган вақтдан эътиборан беш иш куни ичида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 февралдаги “Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги ПҚ–67-сон қарори доирасида “Вақф” хайрия жамоат фондига Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган касалликлар ва тиббиёт ташкилотлари рўйхатига мувофиқ даволаниш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ҳуқуқи берилсин.

9. Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Агентлик билан биргаликда мазкур қарорда назарда тутилган Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш билан боғлиқ хайру саховат ва мурувват тадбирларининг моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин.

10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил қилсин.

11.  Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи М.М. Камилов ҳамда соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов белгилансин.

12. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш. Мирзиёев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo