Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга жўнаб кетди
17.05.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17 май куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси тадбирларида иштирок этади.
Шунингдек, хорижий делегациялар раҳбарлари билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.


