icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти “SOCAR” ва “British Petroleum” билан ҳамкорликни ривожлантириш режаларини муҳокама қилди

13.05.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги – 2026” форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжоннинг “SOCAR” компанияси бош директори Равшан Нажаф ҳамда “British Petroleum” компанияси раҳбарияти Ариэль Флорес ва Жованни Кристофолини қабул қилди.

Учрашувда энергетика ва нефть-газ соҳасида етакчилардан ҳисобланган ушбу йирик компаниялар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Энергетика соҳасидаги кооперация муваффақиятли кечаётгани мамнуният билан қайд этилди. “SOCAR” компанияси Устюрт платосидаги углеводород конларини ўзлаштириш лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистоннинг шериги ҳисобланади. “SOCAR”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ушбу кенг кўламли лойиҳага “British Petroleum” компанияси қўшилганига юксак баҳо берилди.

Нефть-газ соҳасида углеводород хомашёсини қидириш, қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, нефть ва нефть маҳсулотларини узоқ муддатли етказиб беришни йўлга қўйиш ҳамда тармоқ учун мутахассис кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, Озарбайжон футбол федерациялари ассоциацияси раиси сифатида ҳам фаолият юритаётган Равшан Нажаф давлатимиз раҳбарига 2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда ёшлар ўртасидаги U-20 жаҳон чемпионатини ўтказишга биргаликда тайёргарлик кўришдаги кўмаги учун миннатдорлик билдирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo