icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрининг қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди

11.08.2017

Олмалиқ мамлакатимизнинг саноати ривожланган йирик шаҳарларидан биридир. Ҳудудда янги конларнинг ўзлаштирилиши, аҳоли сонининг ўсиб бориши шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни тақозо этмоқда. 2035 йилгача мўлжалланган бош режага кўра Олмалиқнинг маъмурий ҳудуди 2 минг 600 гектардан 3,5 минг гектарга етказилади. Саноат ҳудуди шаҳар марказидан олиб чиқилиб, замонавий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолига қулай уй-жойлар барпо этиш кўзда тутилган. 

Имтиёзли ипотека кредити асосида бериладиган етти қаватли ўнта уй Ибн Сино кўчасида бунёд этилмоқда. Ҳар бири 42 хонадонга мўлжалланган ушбу уйларнинг дастлабки иккитаси қуриб битказилиш арафасида.

Лойиҳага кўра, бу ерда гипермаркет, мактабгача таълим муассасаси, маданият ва истироҳат боғи ҳам қурилади.

Президент аҳолининг уй-жойга эҳтиёжини ҳисобга олиб, тўққиз қаватли уйлар барпо этишни таклиф этди. Янги уйлар Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида шаҳар аҳлига муносиб туҳфа бўлади, деди Президент. Уйлар қурилиши йилдан-йилга кенгайиб боради. Келгусида бу ерда барча қулайликларга эга замонавий микрорайон қад ростлайди, халқимиз ҳам биздан рози бўлади. 

Олмалиқ шаҳридаги “Ойдин” деҳқон бозори ва буюм бозорининг бугунги кундаги ҳолати, хизмат кўрсатиш даражаси талабга жавоб бермай қолган. Шу боис ушбу бозорларни капитал реконструкция қилиш, қўшимча бино ва савдо нуқталари барпо этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳада деҳқон бозоридаги турғун савдо нуқталарини тартибга келтириб, замонавий автотураргоҳ, буюм бозори учун 450 ўринли павильонлар барпо этиш режалаштирилган. 

Президент ушбу бозорларда сотувчи ва харидорларга яратиладиган шарт-шароитлар билан қизиқди. Иншоотларни замонавий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда қисқа муддатда сифатли барпо этиш, қўшимча қулайликлар яратиш юзасидан тегишли тавсиялар берди.

Олмалиқ шаҳар болалар шифохонаси реконструкцияси қилиниши режалаштирилган бўлиб, ушбу муассаса биносида кўп тармоқли марказий поликлиника, тез тиббий ёрдам, юқумли касалликлар, қон қуйиш бўлимлари, бошқа бўлинмалар жойлашади. Даволаш-профилактика муассасалари марказлашиши натижасида бўшаган биноларда янги оилавий поликлиникалар ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Шифохона биносини шу йил охиригача ишга тушириш режалаштирилиб, Давлат раҳбари шифохонани замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, бунинг учун зарур маблағлар ажратиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Президентга замонавий типдаги шаҳар ФҲДЁ бўлимининг янги биноси қурилиши лойиҳаси намойиш этилди. Бобур номидаги маҳалла ҳудудида барпо этиладиган ушбу бинода ФҲДЁ бўлими, нотариал идора ва “Ягона дарча” маркази фаолият кўрсатади. Бу типдаги ФҲДЁ биноси илк бор лойиҳалаштирилган бўлиб, адлия идораларининг бир жойда жойлашуви аҳолига сифатли юридик хизматлар кўрсатиш имконини беради. 

Ҳаётда инсон турли масалалар билан ҳар хил идораларга мурожаат қилишига тўғри келади, деди Шавкат Мирзиёев. Никоҳдан ўтаётган ёшлар, ҳуқуқий масалалар бўйича келган аҳоли ва тадбиркорларга бир жойда ёрдам бериш хизмат кўрсатиш сифатини замонавий талаблар даражасида ташкил қилиш имконини яратади. Янги лойиҳага кўра бундай хизматларни кўрсатадиган идоралар бир масканда жойлашади. Никоҳни қайд этиш билан бирга тўй маросимларини ҳам шу масканларда ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилмоқда. Шундай қилсак, ФҲДЁ бўлими ҳам ишлайди, ҳам тартиб-интизом бўлади, тўйларимизни маданиятли, маърифатли қилиб ўтказишга эришамиз. Бунинг учун ушбу лойиҳани янада такомиллаштириш, қурилиш ишларида ҳар бир ҳудуднинг иқлими, ўзига хос шароитини ҳисобга олиш зарур. 

Шу ерда Олмалиқ шаҳрида оқова сув иншоотларини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo