icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот

05.12.2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида Россия томонининг ташаббуси билан 2016 йил 5 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Россия Федерацияси Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ғалаба қозонгани билан самимий табриклади. 

Давлат раҳбарлари ҳозирги кунда кўп қиррали Ўзбекистон – Россия муносабатлари юксак даражада эканини мамнуният билан таъкидлаб, Самарқанд шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашув чоғида эришилган келишувлар режали ва тизимли асосда ҳаётга татбиқ этилаётганини ижобий баҳоладилар. 

Томонлар турли вазирлик ва идоралар, хўжалик субъектлари ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги ўзаро самарали ҳамкорлик амалий натижалар бераётганини алоҳида қайд этдилар. 

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил давом эттириш ва янада ривожлантириш, ўзаро алоқаларга доир барча соҳаларда, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича давлатлараро ишончли, очиқ ва конструктив мулоқотни чуқурлаштиришга қатъий тайёр эканликларини билдирдилар. 

Суҳбат самимий ва дўстона руҳда ўтди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo