icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти АҚШ молия институтлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини қайд этди

18.02.2026

Вашингтон шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Экспорт-импорт банки президенти ва раиси Жон Йованович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бэн Блэкни қабул қилди.

Ўтган йили Президент Дональд Трамп билан бўлиб ўтган музокаралар АҚШ ишбилармон доиралари билан савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга кучли туртки бергани таъкидланди.

Ишбилармонлик кенгаши фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва устувор лойиҳаларни тизимли илгари суриш учун Инвестиция платформасини ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Эксимбанк билан ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди. Йирик саноат ва инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтириш ҳамда юқори технологияли ускуналар етказиб беришни қўллаб-қувватлаш шулар жумласидан.

DFC раҳбарияти билан суҳбатда инвестициявий ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди. Корпорациянинг йирик миллий ва минтақавий лойиҳаларда иштирок этиш, молия бозори ва энергетика тармоғини ривожлантириш бўйича режалари қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон Президенти АҚШ томонини Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилди.

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари ҳузурида ташриф давомида имзоланган Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида инвестиция платформасини ташкил этиш тўғрисидаги битим алмашилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo