icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Маҳаллаларда ишсизлик ва камбағалликни камайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди

09.12.2025

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудларга айлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот билан танишди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ишга солинмаётган имкониятлар, бу борадаги сусткашликлар кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда “маҳалла еттилиги” аъзоларининг иш самарадорлигини баҳолаш учун аниқ мезонлар мавжуд эмаслиги, уларнинг асосий вазифаси бўлган ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда масъулиятини янада ошириш зарурлиги таъкидланди. “Еттилик” фаолияти аҳоли бандлиги ва даромадлари ортишида бевосита акс этиши шартлиги, мазкур йўналишда манзилли ва натижага йўналтирилган ишларни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Маҳаллаларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартиришда, аввало, уларнинг муаммолари ва “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш топширилди. Шунингдек, аҳоли мурожаатларини бевосита маҳалланинг ўзида ҳал этишга эътиборни кучайтириш вазифаси қўйилди.

Оғир тоифадаги маҳаллалар бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди. Ушбу ҳудудларга алоҳида эътибор қаратиб, инфратузилма, электр таъминоти, интернет тармоғи, томорқадан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш топширилди.

Жорий йилда мамлакатимизда камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 6 фоизга тушиши кутилмоқда. Келгуси йилда бу кўрсаткични 4,5 фоизгача қисқартириш мақсад қилинган.

Бунинг учун маҳаллаларда ишларни ташкил қилишга комплекс ёндашиш, барқарор бандлик йўналишидаги хизматлар қамровини кенгайтириш, даромад манбаларини яратиш, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Ҳар бир камбағал оила бўйича унинг реал имкониятлари ва хоҳиш-истакларини инобатга олган индивидуал режаларни ишлаб чиқиш муҳим экани таъкидланди.

Лойиҳавий ёндашув доирасида “Бандлик органлари – иш берувчилар ҳамкори”, “Тенг имкон – инклюзив бандлик”, “Барқарор келажак сари”, “20 та маҳаллий бренд”, “Бир контур – бир маҳсулот”, “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш”, “Ижара ер ва томорқада сув таъминотини яхшилаш”, “Эски боғларни янгилаш”, “1 минг гектар мевали боғ”, “Экспортчи кооперативлар” каби дастурлар билан 1 миллион нафар камбағал аҳолини қамраб олиш режалаштирилган.

Камбағаллик ва ишсизликни камайтиришда маҳаллаларда кичик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, чегара ва анклав ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш, туну кун ишлайдиган кўчалар, туристик маҳаллалар, микросаноат марказларини ташкил этиш, соҳил ва йўл бўйи инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди.

Бандлик дастурининг 2025 йилдаги ижроси ва 2026 йилги дастурни шакллантириш, норасмий бандликни қисқартириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Президентимиз мутасаддиларга маҳаллалардаги масалаларни манзилли ҳал қилиш, аҳоли эҳтиёжлари асосида амалий ишлар самарадорлигини ошириш, бандлик ва камбағалликни қисқартириш борасидаги вазифаларнинг юксак масъулият билан ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo