icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Олимпиадаси ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари ҳамда барча иштирокчиларига

03.12.2025

Азиз фарзандларим!

Ҳурматли ота-оналар, устоз ва мураббийлар!

Аввало, барчангизни Ватанимиз ҳаётида ўчмас из қолдирган Президент Олимпиадаси ўйинларидаги муваффақиятли иштирокингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Албатта, саралаш босқичларида 100 мингдан зиёд ўғил-қизларимиз орасида ғолиб ва совриндор бўлган 3 минг нафарга яқин сиздек энг кучли ва навқирон спортчиларимизнинг муносиб иштироки туфайли  бу мусобақалар Ўзбекистон спорти ноёб тизим бўлиб шаклланганини бугун чуқур мамнуният билан таъкидлашга ҳақлимиз.

Қарийб ўн кун давом этган қизғин ва муросасиз беллашувларда эришилган ғалабалар, рекорд натижалар бу фикрни яққол исботлаб турибди.

Айниқса, оғир атлетикачи қизларимиз Шаҳноза Ҳайдарова, Моҳинур Эсонбоева, енгил атлетикачимиз Садафбону Нусратуллоева Ўзбекистон рекордини янгилагани, юнон-рум кураши бўйича 17 ёшли Қамариддин Худойберганов амалдаги Осиё ва жаҳон чемпионларини, Комила Султанова, Умарали Абдужабборов, Мираслава Омельченко каби таэквондочиларимиз эса мамлакат чемпионларидан устун келиб, энг юксак шоҳсупаларга кўтарилгани таҳсинга сазовордир.

Яна бир муҳим жиҳати – бундан тўрт йил олдин йўлга қўйилган “Беш ташаббус олимпиадаси” тизимида кашф этилган иқтидорли ёшларимиздан 23 нафари ушбу Олимпиаданинг ғолиб ва совриндорларига айланди.

Буларнинг барчаси Президент Олимпиадасининг ёшларимиз учун ғоят масъулиятли беллашувга айлангани ва ўзининг шонли анъаналарини шакллантира бошлаганини кўрсатади.

Аминман, спорт соҳасидаги илк қадамларини қадрдон маҳалласидан бошлаган, бугун ўз ҳудудининг шарафини дадил ҳимоя қилган бу фарзандларимиз келгусида жаҳон ареналарида Ватанимиз шуҳратини бутун дунёга тараннум этади.

Қадрли спортчи ёшлар!

Сизларнинг иштирокингизда бўлиб ўтган беллашувларни  биз бутун халқимиз билан биргаликда катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатиб, Янги Ўзбекистонда юксак салоҳиятли олимпия захиралари етишиб келаётганидан қалбимиз қувонч ва ифтихорга тўлди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари, уларнинг ота-оналари ва мураббийларини алоҳида қутлаган ҳолда бир фикрни таъкидлаб айтмоқчиман. Аслида бундай мусобақаларда иштирок этишнинг ўзи улкан бахт, улкан ютуқ. Чунки бу ўйинлар сизларнинг қалбингизга Олимпиада руҳи, Олимпиада ғояларини олиб киради, жаҳон ареналари сари дадил боришда катта тажриба ва маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилади.

Ҳеч шубҳасиз, биз бу тизимни янада такомиллаштириб, унинг таркибига келгуси йилдан бошлаб, сув спорти, велоспорт, триатлон, қиличбозлик ва жамоавий спорт турларини ҳам киритамиз. Олимпиадамизнинг ҳар бир босқичига халқаро спорт мезонлари тўлиқ татбиқ қилинади ва юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш учун тренерларни замонавий методология ва ёндашувлар асосида ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, мусобақалар натижаларини очиқ ва шаффоф усулда баҳолаш учун ҳакамларнинг малакаси ошириб борилади, спорт турларидан келиб чиқиб, спорт мактаблари ва тўгараклардаги шароитлар яхшиланади.

Ана шу ишларни амалга оширишда бу йилги мусобақаларда тўплаган билим ва тажрибангиз, амалий таклифларингиз билан сизлар ҳам муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, мазкур беллашувларнинг саралаш ва финал босқичларини юксак даражада ташкил этган ҳудудларимиз, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда мутасадди шахсларга, спорт федерациялари, олий ўқув юртлари, техникум ва мактаблар  жамоаларига, жонкуяр волонтёрларимизга, ёшларимизни қўллаб-қувватлаб турган барча спорт мухлисларига, кўп миллатли халқимизга самимий миннатдорлик билдираман.

Сизлар бугун катта марраларни забт этдингиз. Олдингизда эса бундан ҳам юксак довонлар турибди.

Барчангизга келгуси мусобақаларда бундан ҳам ёрқин ғалаба ва натижалар ёр бўлишини тилайман.

Тинимсиз изланишдан, олға боришдан ҳеч қачон тўхтаманг, азиз фарзандларим!

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo