icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш ҳамда суд мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

24.11.2025

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимизда судьялар ҳамжамияти органларининг ролини тубдан ошириш, очиқ ва шаффоф тартиб-таомиллар асосида суд органларини малакали кадрлар билан тўлдириш, аҳолининг суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқини самарали таъминлаш, суд мустақиллиги кафолатларини кучайтириш мақсадида, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ қарор қиламан:

I. Мақсадлар

1. Қуйидагилар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишнинг устувор мақсадлари этиб белгилансин:

(а) судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини ва суд мустақиллигига оид илғор халқаро стандартлар кенг жорий этилишини таъминлаш; 

(б) судьялар корпусини шакллантириш тартибини такомиллаштириш, ушбу жараёнда судьялар ҳамжамияти органлари ролини ошириш ва уларнинг масъулият доирасини аниқ белгилаш;

(в) судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида очиқликни таъминлаш, судьяликка номзодларни танлашнинг шаффоф тартибини жорий этиш; 

(г) суд тизимида гендер тенгликни таъминлаш имкониятларини кенгайтириш орқали аёл судьялар улушини камида 30 фоизга етказиш.

II. Суд мустақиллигига оид илғор стандартларни жорий этиш ҳамда судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятини такомиллаштириш 

2. Судьялар олий кенгашининг (кейинги ўринларда – Кенгаш) қонунчиликка судьянинг алмаштирилмаслигига оид тамойилни киритиш бўйича қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

(а) судьяларни навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлаш (сайлаш) тартибини бекор қилиб, судьялик лавозимларига номзодларни дастлаб беш йил муддатга, кейинчалик муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартибини белгилаш;

(б) туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни аниқ мезонларга кўра судьялар орасида очиқ танлов асосида танлаш тартибини ўрнатиш;

(в) судьянинг касбий фаолиятини баҳолашда “ҳалоллик”, “касбий лаёқатлилик” ва “судьялик одоби қоидаларига риоя этиш” талабларининг аниқ мезонларини қонун даражасида белгилаш.

3. Кенгаш ва Олий суднинг Кенгаш таркибини шакллантириш тартибини судьялар ҳамжамияти органларининг иштирокини ошириш орқали янада такомиллаштириш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

(а) Кенгашнинг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари лавозимига номзодлар тегишли суд судьялари малака ҳайъатлари томонидан тавсия этилиши. Бунда Кенгашнинг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари лавозимига, қоида тариқасида, судья сифатида камида 7 йил ишлаган судьялар номзоди кўрсатилиши мумкин;

(б) Кенгашнинг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи аъзолари таркибига номзодлар ҳуқуқ соҳасидаги илмий ва олий таълим ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан тавсия этилиши.

4. Кенгаш Олий суд билан биргаликда уч ой муддатда Кенгашнинг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари таркибини қуйидаги суд судьялари орасидан шакллантириш тартибини жорий этиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин:

(а) Олий суддан – икки нафар судья;

(б) вилоят даражасидаги судлардан – етти нафар судья;

(в) туманлараро, туман, шаҳар судларидан – тўрт нафар судья.

5. Кенгашнинг судьялик лавозимларига номзодлар бўйича хулосалар қуйидаги судьялар ҳамжамияти органлари томонидан тақдим этилишини назарда тутувчи тартибни қонунчиликка киритиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин:

(а) судьялар малака ҳайъатлари – ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг судьялари, ҳудудий ҳарбий судларнинг, туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари лавозимларига номзодлар бўйича;

(б) Судьялар олий малака ҳайъати – Олий суд судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари ва раис ўринбосарлари лавозимларига номзодлар бўйича.

6. Кенгаш ва Олий суднинг судьялар ҳамжамияти органларининг мустақиллигини ошириш мақсадида Кенгаш ва Судьялар олий малака ҳайъатининг қўшма йиғилишини ўтказиш тартибини бекор қилиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

7. Кенгаш раисига, унинг конституциявий мақомидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги ваколатлар берилсин:

(а) судьялар томонидан Судьялар одоби кодекси нормалари бузилган ёки манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатларда судьялар малака ҳайъатлари томонидан интизомий иш асоссиз тугатилган ёки тайинланган интизомий жазо судья содир этган қилмишга
мос эмас деб топилган тақдирда, малака ҳайъатларининг тегишли қарорларини қайта кўриб чиқиш бўйича тақдимнома киритиш;

(б) Кенгашнинг тузилмаси ва штат жадвалини белгиланган штат бирликлари доирасида мустақил тасдиқлаш.

8. Кенгаш ваколатларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари вазирлик ва идоралар томонидан Кенгаш билан мажбурий тартибда келишиб олиниши белгилансин.

III. Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида очиқлик даражасини ошириш ва суд бошқарувини такомиллаштириш

9. 2025 йил 15 декабрга қадар Кенгашнинг расмий веб-сайтида қуйидагиларни очиқ эълон қилиб бориш амалиёти жорий этилсин:

(а) суд тизимида мавжуд бўш раҳбарлик ва юқори турувчи судьялик лавозимларига оид маълумотлар ҳамда уларни эгаллаш учун танловда иштирок этиш тартиби;

(б) суд тизимида судьялик лавозимлари, шу жумладан, раҳбарлик ва юқори турувчи судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ҳамда тайинлаш бўйича барча босқичларга оид маълумотлар.

10. Кенгаш фаолиятига замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш, судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва ўрганиш жараёнини рақамлаштириш мақсадида:

(а) судьялик лавозимларига номзодлардан ортиқча маълумотлар талаб этилишига чек қўйиш мақсадида “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси Кенгашнинг ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилинсин;

(б) судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолашда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш йўлга қўйилсин;

(в) судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича судьянинг касбига муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни такомиллаштириш чоралари кўрилсин;

(г) Кенгаш мажлисларида ёпиқ овоз бериш ва қарор қабул қилиш жараёнларига рақамли технологиялар жорий этилсин.

11. Кенгаш фаолиятининг самарадорлигини ошириш, замонавий рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча 4 та штат бирлиги ажратилсин. 

12. Кенгаш умумий штат бирликларининг чекланган сони 32 та, шу жумладан, судьялик лавозимлари – 13 та, ижро аппарати ходимлари – 10 та, молия-хўжалик бўлими ходимлари – 6 та этиб белгилансин.

IV. Суд мустақиллиги кафолатларини кучайтириш

13. Кенгаш (Х.Ёдгоров), Олий суд (Б.Исламов) ва Бош прокуратура (Н.Йўлдошев) уч ой муддатда қуйидагилар бўйича таҳлилий маълумотнома киритсин:

(а) адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарганлик учун жавобгарликни белгиловчи қонунчилик нормаларини суд мустақиллигига оид халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш;

(б) Кенгаш аъзоларининг суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш борасидаги фаолиятига аралашганлик учун жиноий жавобгарлик чораларини белгилаш;

(в) судьялар ва суд ходимлари кунини белгилаш.

14. Кенгаш ва Олий суднинг судья мустақиллиги ва жавобгарлиги ўртасидаги мувозанатни таъминлаш мақсадида судьяга нисбатан интизомий жазо қўллаш тизимини шаффоф ва адолатли қилиш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

(а) судьяга нисбатан интизомий иш кўриб чиқишда унинг ҳимояга бўлган ҳуқуқини тақдим этиш;

(б) қуйи судьялик лавозимига ўтказиш интизомий жазо чорасини жорий этиш;

(в) интизомий жазо амалда бўлган вақтда юқори судьялик лавозимига тавсия этилмаслик;

(г) судьяни интизомий жавобгарликка тортиш асосларининг аниқ мезонларини белгилаш.

V. Судьялар корпусида гендер тенгликни таъминлаш ва илмий салоҳиятни ошириш

15. Судьялар корпусида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида:

(а) Кенгашнинг Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилишда ҳар йили заруратга қараб Кенгаш томонидан хотин-қизлар учун квота белгилаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин;

(б) ташаббускор судьялар гуруҳи томонидан Ўзбекистон аёл судьялар ассоциациясини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилгани маълумот учун қабул қилинсин.

16. Суд тизимида камида беш йиллик меҳнат тажрибасига ва илмий салоҳиятга эга судьялар қонунчиликда белгиланган тартибда Одил судлов академиясига профессор-ўқитувчи лавозимига тайинланганда Академиядаги фаолияти тугагандан сўнг унинг муқаддам ишлаган судьялик лавозимида ишни давом эттириши, бўш турган судьялик лавозими бўлмаган тақдирда, розилиги билан аввалгисига тенг бошқа судьялик лавозимига ўтказилиши белгилансин.

VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат 

17. Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини янада ошириш бўйича “йўл харитаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6127-сон Фармони 8-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

19. Кенгаш (Х.Ёдгоров) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

20. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Судьялар олий кенгаши раиси Х.Б. Ёдгоров белгилансин.

21. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Н.Ж.Хакимова зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo