icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилиш қатъий эканини тасдиқладилар

15.11.2025

15 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди.

Ушбу давлат ташрифи Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари тарихида янги босқични бошлаб бериши таъкидланди.

Ташрифга тайёргарлик доирасида Тошкентда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форуми, Қозоғистон тиббиёти кунлари, қозоқ фильмлари намойиши, Остона кунлари ва бир қатор маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилгани мамнуният билан қайд этилди.

Йилнинг ўтган даври мобайнида товар айирбошлаш 4 миллиард долларга етди. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва импорт ўрнини босиш орқали бу кўрсаткични 10 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Юк ташиш ҳажми ўсиб бормоқда, шаҳарлар ўртасида ҳафтасига 40 дан ортиқ авиақатновлар амалга оширилмоқда.

Сўнгги йилларда 6,5 мингта қўшма корхона ташкил этилди ва устувор тармоқларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Саноат кооперациясини ривожлантириш учун 8 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги лойиҳалар портфели тайёрланди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш таклиф қилинди.

Музокаралар давомида энергетика, транспорт, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим соҳаларда ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудлараро алоқаларни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Икки мамлакат ҳудудлари раҳбарларининг биринчи Кенгашини 2026 йилда Қозоғистонда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo