icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
“Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” мавзусидаги халқаро конгресс иштирокчиларига

13.11.2025

Қадрли дўстлар!

Авваламбор, Сиз, азизларни – Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжондан ташриф буюрган таниқли олим ва тадқиқотчилар, маданият ва санъат намояндаларини, халқаро ташкилотлар вакилларини, бой маънавий-маърифий меросимизнинг долзарб масалаларига бағишланган биринчи халқаро конгресснинг барча иштирокчиларини самимий қутлашдан ғоят мамнунман.

Маълумки, азалий дўстлик ва қардошлик ришталари билан боғланган Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон халқларини умумий тарих ва маданиятимиз, бой маънавий ва илмий меросимиз янада бирлаштириб келади.

Мамлакатимиз ҳудудида яшаб ижод қилган буюк тафаккур соҳиблари дунёни билим ва маърифат нури билан мунаввар этиб, фундаментал асарлари, машҳур илмий кашфиётлари орқали жаҳон тараққиётига муносиб ҳисса қўшганлар.

Мазкур анжуман янги барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтаётгани албатта бежиз эмас. Ушбу муаззам мажмуада уч минг йилдан зиёд шонли тарих, жумладан, минтақамиз заминидаги Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларини, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёти ва келажагини мужассам этган ноёб интеллектуал-маънавий масканда Сизлар бу ҳақиқатни яққол ҳис қилишингиз мумкин.

Ҳурматли конгресс иштирокчилари!

Турли минтақаларда зиддият ва қарама-қаршиликлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, ҳар бир ишда илм ва маърифатга таяниш, турли халқлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, цивилизациялараро мулоқотни кучайтириш барчамизнинг энг долзарб вазифамиз бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистонда бу борада катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда қарийб 500 та янги умумтаълим мактаби барпо этилгани, олий ўқув юртларининг сони 77 тадан 202 тага етгани, Президент мактаблари, буюк олим ва мутафаккирлар номлари билан аталадиган ижод мактаблари фаолият кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Халқаро ҳамкорларимиз билан маънавий-маърифий меросни сақлаш бўйича тажриба ва фикр алмашиш, биргаликдаги қўшма тадқиқот ва лойиҳаларнинг устувор йўналишларини аниқлаб олиш бундан кейин ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлади.

Сизларнинг иштирокингизда Марказий Осиёдаги ислом цивилизациясининг глобал маърифатчилик ҳаракати, илм-фан ва маданият ривожига қўшган ҳиссасини эътироф этиш ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси лойиҳасини ишлаб чиқсак бу борада катта амалий қадам бўлади. Биз келгуси йили БМТнинг Бош қароргоҳида буюк аждодларимизнинг бой илмий ва маънавий меросига бағишлаб ташкил этиладиган тақдимот доирасида мазкур резолюцияни қабул қилиш бўйича алоҳида тадбир ўтказишни режалаштирганмиз.

Буюк тарихга эга Марказий Осиёнинг илм-фан ва маърифат маркази сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш учун биргаликда самарали иш олиб боришимиз зарур ва бу шарафли йўлда барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёрмиз.

Бугунги анжуман келгусида ҳам доимий ўтказилиб, илмий-маданий ҳаётимизда самарали мулоқот майдонига айланишига ишонаман.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, шарафли фаолиятингизда янги ютуқ ва омадлар, конгресс ишига эса муваффақиятлар тилайман.

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo