Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Ёшлар симфоник оркестрини қўллаб-қувватлаш тўғрисида

04.08.2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши, № Ф-5009, 4 август 2017 йил

Ёшларнинг ижодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш учун замонавий талабларга жавоб берадиган қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда мазкур масалаларга йўналтирилган маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида:

1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг Тошкент шаҳар “Ёшлар ижод саройи” нодавлат нотижорат ташкилотининг Ёшлар симфоник оркестри (кейинги ўринларда Ёшлар симфоник оркестри деб юритилади) учун иловага мувофиқ товарларни харид қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, мазкур фармойишнинг иловасида кўрсатилган товарлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг маблағлари ҳисобидан “Ўзсаноатэкспорт” акциядорлик жамияти орқали хориждан харид қилиниши инобатга олинсин.

2. Ёшлар симфоник оркестри учун “Ўзсаноатэкспорт” акциядорлик жамияти томонидан мазкур фармойишнинг иловасига мувофиқ хориждан олиб келинадиган товарлар 2018 йил 31 декабргача божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ваколатли банк билан биргаликда мазкур фармойишнинг иловасида кўрсатилган товарларни хориждан харид қилиш учун маблағларнинг белгиланган тартибда конвертация қилинишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда мазкур фармойишнинг иловасида кўрсатилган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган товарлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Белгилансинки, иловага мувофиқ рўйхат бўйича олиб келинадиган товарлар мақсадсиз фойдаланилган тақдирда божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонунчиликда белгиланган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади.

5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Қ.К.Куранбаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

        Президенти                                     Ш.Мирзиёев

 

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: