icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Космик соҳада амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди

16.10.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни космик мониторинг орқали янги иқтисодий имкониятларни аниқлаш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик маълумотлардан фойдаланиш кенгайиб бормоқда. Хусусан, Президентнинг 30 сентябрдаги фармони билан бу борадаги ишлар янги босқичга олиб чиқилди. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги геология, ер муносабатлари ҳамда экология соҳасида йилига камида уч марта давлат космик мониторингини ўтказиши белгиланди, агентликнинг ҳудудий вакиллари лавозими жорий этилди.

Тақдимотда таъкидланганидек, эндиликда космик таҳлиллар ёрдамида иқтисодиётга катта туртки берадиган янги имкониятларни аниқлаш лозим.

Республикада ҳар йили юзлаб фойдали қазилма конлари ва карьерлар аукционга чиқариляпти. Тадбиркорларга имконият яратилиб, конларга саноат олиб кирилмоқда. Мисол учун, ўтган йили 170 та, йил бошидан эса 172 та кон аукционда сотилган.

Лекин конлардан рухсатсиз фойдаланиш муаммоси ҳанузгача долзарб экани, йил бошидан космик мониторинг ёрдамида 2 мингдан зиёд шундай ҳолат аниқлангани қайд этилди.

Бош прокуратура зиммасига иқтисодий жиноятларнинг олдини олиш ва уларни ўз вақтида фош этишда ер, ишлаб чиқариш объектлари ва конларни сунъий йўлдош орқали таҳлил қилиш маълумотларидан самарали фойдаланиш вазифаси қўйилди.

Сўнгги йилларда ўзбошимчалик билан қурилган 1 миллион 365 мингта уй-жойга кадастр расмийлаштириб берилган. Лекин ҳалигача бундай ноқонуний қурилишларга тўлиқ барҳам берилгани йўқ. Йил бошидан 33 мингдан зиёд ўзбошимча қурилиш аниқланган бўлса, уларнинг кўпи қишлоқ хўжалиги ерларида жойлашган.

Шу муносабат билан қисқа муддатда тегишли ахборот платформаларини интеграция қилиб, ноқонуний қурилиш ҳолатларини тезкор ўрганиш ва бартараф этиш имконини берадиган тизим яратиш топширилди.

Тақдимотда космик мониторинг асосида жойларда бўш турган ерларни аниқлаш ва иқтисодий активга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакатимизнинг олтита ҳудудида олиб борилган ўрганишлар натижасида 300 гектарга яқин бўш ерлар аниқланди. Биргина Тошкент шаҳрида 95 гектар бўш ер участкаси топилиб, аукционга чиқарилган.

Президентимиз бу йил яна 8 та ҳудудда, келгуси йилда барча туман марказларида ўрганишларни охирига етказиш вазифасини қўйди.

Соҳада халқаро тажриба ва илғор ечимларни фаол жорий қилиш зарурлиги қайд этилди. Мутасаддилар бу борада ишлаб чиқилган лойиҳалар юзасидан ахборот берди.

Жумладан, космик маълумотларни сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиб, дарахтлар кесилиши, метан газ сизиб чиқиши, қуёш панелларининг самарадорлиги, йўл қопламасининг ҳолати, темир йўл ва электр тармоқларидаги носозликлар ва ортиқча юкламаларни аниқлаш ишларини ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, тақдимотда космик соҳада таълим экотизимини яратиш, космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш, йўлдошли алоқа технологияларини жорий этиш орқали мамлакатимизнинг олис ҳудудларида алоқа қамровини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. 2028 йилда Самарқандда ўтказиладиган Халқаро астронавтика конгрессига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан топшириқ берилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo