icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти "Air Products" билан стратегик шерикликни ривожлантириш режаларини муҳокама қилди

23.09.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига амалий ташрифининг навбатдаги учрашуви "Air Products" компанияси бош ижрочи директори Эдуардо Менезес билан бўлди.

"Air Products" саноат газларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашган. Компаниянинг бозор капиталлашуви 63 миллиард АҚШ долларидан ортиқ. Ҳар йили дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида 200 миллион тонна саноат газларини ишлаб чиқаради ҳамда 750 га яқин ишлаб чиқариш объектларини бошқаради.

Ўзбекистонда юқори технологик саноат корхоналарини ташкил этишга фаол сармоя киритаётган етакчи халқаро компаниялардан бири билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Айни пайтда компаниянинг мамлакатимизга инвестициялари 1 миллиард доллардан ошди. "GTL" заводида саноат газларини қайта ишлаш, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида водород, "Навоийзот"да суюқ карбонат ангидрид ишлаб чиқариш, Шокли музлатиш марказини ташкил этиш каби лойиҳалар амалга оширилди.

Бухорода газ-кимё мажмуасини барпо этиш, кўмирни газлаштириш, экологик тоза авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича келишувларга эришилди.

Учрашув якунида кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга аҳдлашиб олинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo