icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида

02.08.2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, №ПФ-5128, 2 август 2017 йил

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб темир йўл соҳасини ривожлантиришга бўлган катта эътибор натижасида мазкур тармоқда юксак марраларга эришилмоқда. Бугунги кунга келиб темир йўл транспорти тизими ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилди. 

Темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, мураккаб тоғ ва чўл шароитларида янги темир йўлларни барпо этиш, тезюрар поездлар ҳаракатини ташкил қилиш, темир йўлларни электрлаштириш, юк ва йўловчи ташиш вагонларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши нафақат транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, балки бутун мамлакатни тараққий эттиришга хизмат қилмоқда. 

Мамлакатимиз иқтисодиётида стратегик аҳамиятга эга бўлган “Навоий –Учқудуқ – Нукус – Султонувайстоғ”, Амударё узра қурилган кўприк, “Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон” ва “Ангрен – Поп” темир йўлларининг қурилиши Ўзбекистонда мустақил, ягона темир йўллар тармоғини шакллантириш имконини яратди. 

Мустақиллик йилларида юртимизда темир йўл соҳаси мураккаб тикланиш ва ривожланиш йўлини босиб ўтди. Натижада мамлакатимизнинг барча минтақаларини бир-бири билан ишончли ва самарали боғлайдиган ҳамда халқаро транспорт йўлакларига чиқиш имконини берадиган темир йўл транспорти коммуникацияларининг мустақил, ягона ва яхлит тизими барпо этилди. 

“Ангрен – Поп” темир йўли ва туннелининг қурилгани ва фойдаланишга топширилгани Фарғона водийси вилоятларини республикамизнинг қолган ҳудудлари билан мустаҳкам боғлади, ушбу темир йўл Хитой – Марказий Осиё –Европа янги темир йўл транзит йўлагининг ажралмас ва муҳим бўғини бўлиб хизмат қилади. 

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида темир йўл транспорти коммуникацияларини ва инфратузилмасини янада ривожлантиришга 7,5 миллиард долларлик капитал қўйилмалар, шу жумладан, 2,4 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестициялар йўналтирилди. 

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан янги темир йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш имконини берадиган инновация лойиҳаларини тармоққа жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш, соҳа учун замонавий билимли кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, бунинг учун тегишли шарт-шароитлар яратиш ва бошқа ижтимоий масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Темир йўлларда юк ва йўловчиларни ташиш ҳажмини ошириш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида охирги йилларда эришилган ютуқларни ҳисобга олиб ҳамда соҳа мутахассисларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, соҳада меҳнат қилаётган кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олиб: 

1. 2017 йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” деб эълон қилинсин. 

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, мутасадди вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини соҳага мос тарзда, тантанали равишда ўтказишни таъминласинлар. 

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин. 

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш бўйича тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин. 

5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов зиммасига юклансин. 


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2017 йил 2 август

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo